Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида ва ўз жуфтига яқинлик қилиш ҳақида

10:38 / 11.04.2019 | 1754
Ассалому алайкум! 1) Намозда саждаи саҳв қай ҳолатларда вужудга келади ва қандай бажарилади? 2) Жамоат билан фарз намозини адо этилаётса, бирор киши кеч қолса ва жамоатга қай холда қўшилади ва бу ҳолда суннатни адо этиш қандай бўлади? 3) Рўзада ифторликдан сўнг эр-хотин алоқа қилса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). http://fiqh.uz/maqola/384 
2). Савол: Имомнинг намозига кеч қолган киши қолган ракъатларини қандай адо қилади?
Жавоб: Имомнинг бирор ракъатига етолмаган киши масбуқ (ортда қолган киши) дейилади. Масалан:
Пешин намозининг бир ракъатига кеч қолган киши келганида, имом рукуъда бўлмаса, такбири таҳрима айтиб, намозга қўшилади ва сано ўқийди. Сўнг имом билан уч ракъатни адо қилади. Имом салом бергач, туриб, таъаввуз, тасмия айтиб, «Фотиҳа» сурасини ва зам сура ўқийди, сўнг ташаҳҳудга ўтиради;
Икки ракъатга кеч қолган бўлса, имом салом бергач, туриб, «Фотиҳа» ва зам сура ўқиб, кетма-кет икки ракъатни тугатади;
Агар уч ракъатга кеч қолган бўлса, имом салом бергач, туриб, «Фотиҳа» ва зам сура билан бир ракъат ўқийди. Шу билан унинг намози икки ракъат бўлади. Ҳар икки ракъатдан сўнг бир қаъда вожиб бўлгани учун  қаъдага ўтиради. Сўнг туриб, бир ракъат«Фотиҳа» ва зам сура билан, сўнг яна бир ракъат «Фотиҳа»нинг ўзини зам сурасиз ўқиб, ўтиради;
Шом намозининг икки ракъатига кеч қолган киши имом билан бир ракъат ўқигач, салом бермай, туради ва «Фотиҳа» ҳамда зам сура билан бир ракъат ўқиб, қаъдага ўтиради ва ташаҳҳуд ўқийди. Сўнгра туриб, «Фотиҳа» ва зам сура билан яна бир ракъатни ўқиб, ўтиради. Кўпчилик Шом намозининг бир ракъатига етиб келса, туриб, бирдан икки ракъат ўқиб, кейин ташаҳҳудга ўтиради. Бу хатодир. Ушбу ҳолатда ўртадаги вожиб бўлган қаъда тарк қилингани учун, вақти чиқмаган бўлса, қайтадан ўқиб олиши вожибдир. Қайтариб ўқимаса, вожибни тарк қилгани туфайли намоз  нуқсон билан адо этилган бўлади.
3). Бўлади. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: 

 أُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ إِلَى نِسَآئِكُمْ هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ عَلِمَ اللّهُ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَخْتانُونَ أَنفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنكُمْ فَالآنَ بَاشِرُوهُنَّ وَابْتَغُواْ مَا كَتَبَ اللّهُ لَكُمْ وَكُلُواْ وَاشْرَبُواْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّواْ الصِّيَامَ إِلَى الَّليْلِ وَلاَ تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ تِلْكَ حُدُودُ اللّهِ فَلاَ تَقْرَبُوهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ۝ 

187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини ана шундай баён этадир. Шоядки, тақво қилсалар.
Рўза тутиш янги фарз қилинган даврда ифтордан кейин рўза тутган одам ухлаб қолса-ю, кейин уйғонса, унга емоқ, ичмоқ ва хотинига яқинлик қилмоқ мумкин бўлмай қолар эди. Ансорийлардан Қайс ибн Сарма исмли киши кундузи рўза тутиб, хурмо боғида ишлаб, чарчаб, ифтор пайтида хотинининг ҳузурига келиб:
– Таоминг борми? – дебди. Хотини:
– Йўқ, ҳозир бориб, бирон нарса топиб келаман, – деб чиқиб кетибди. Кундузи ишлагани учун Қайс чарчаб, ухлаб қолибди. Хотини келиб, эрининг ухлаб ётганини кўриб, «Шўринг қурисин», дебди-ю, уйғотмабди. Эртасига куннинг ярмида Қайс розияллоҳу анҳу ҳушидан кетиб йиқилибди. Бу ҳодиса Набий алайҳиссаломга етибди. Сўнгра Аллоҳ таоло:
«Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди» деб бошланувчи оятини нозил қилди. Шу билан рўза кечасида, яъни кун ботгандан кейин, то тонг отгунча муддат орасида таом ейиш ва аёлига яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Шу билан бирга, Аллоҳ Исломда эркак киши билан унинг хотинининг алоқаси фақат жинс масаласи эмас, балки ундан анча катта масала эканини англатиш учун
«Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз», – деди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat