Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Мен бир одамдан 8 миллион сўм қарз бўлиб қолгандим, энди ойма-ой қайтаряпман иншааллоҳ, лекин бу пулларни қарз бўлган пайтимда долларга бичиб қўйганди. Мисол, у пайтда бир доллар 2700 сўм эди, ҳозир 2950 сўм. Бу рибо бўлиб қолмайдими?
– Қарз олиш пайтида долларга бичиб қўйилган бўлса, рибо бўлмайди.