| # | Маълумот | Матни |
|---|---|---|
| 165 | рукуъ | «Рукуъ» луғатда «эгилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса, бош ва орқа ила қўли тиззасига етгунча энгашишга «рукуъ» дейилади. Рукуънинг энг ози икки кафтининг тиззаларига етишидир. Мукаммал рукуъ эса, тиззаларини давоми... |
| 164 | қиём | «Қиём» сўзидан «тик туриш» англанади. Намозда тик туриш фарздир. |
| 163 | таҳрима | «таҳрима» намозни бошлашда айтиладиган такбирдир. Уни «такбири таҳрима» дейиш одат бўлиб қолган. Чунки, намоз ўқишни ният қилиб «Аллоҳу Акбар!» деб такбир айтиш билан намоз ўқувчига ушбу такбир айтишдан олдин ҳалол давоми... |
| 162 | ният | «Ният» сўзи «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда, қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир. |
| 161 | қибла | «Қибла» луғатда «қаршида, рўбарўда турган нарса», дегани. Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг юзланадиган томонида бўлгани учун «қибла» дейилади. |
| 160 | аврат | «Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» маъноларини билдиради. Шариатда, беркитилиши вожиб ва унга назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир. |
| 159 | шарт | «Шарт» сўзи луғатда «аломат» маъносини билдиради. Шариатда, бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўша нарсадан ташқарида бўлган нарса «шарт»дир. |
| 158 | Мақоми Маҳмуд | «Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд–буюк давоми... |
| 157 | васийла | Жаннатдаги олий мақом манзила |
| 156 | иқома | Иқома масжидга ёки жамоат намозига йиғилиб турганларга фарз намоз ўқиш бошланаётганини билдириш вазифасини ўтайди. Ёлғиз ўқиётган киши ҳам иқома айтса, яхши. |
| 155 | қод қоматис солат | Намоз қоим бўлди |
| 154 | ҳайя алал фалаҳ | Нажотга келинглар, шошилинглар. |
| 153 | жамоат | Фиқҳий истилоҳда имом билан муқтадийнинг намози ўртасида ҳосил бўлган боғланиш |
| 152 | ҳайя алас солаҳ | Намозга келинглар, шошилинглар. |
| 148 | таржийъ | «Таржийъ» сўзи луғатда «қайтариш» маъносини англатади. Амалда эса, азондаги «ашҳаду»дан бошланадиган жумлаларни аввал ўзи эшитадиган даражада ичида айтиб олиб, кейин баланд овоз билан айтишдир. |