# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
2329 | Аҳмад ал-Мурзибиний | Абу Ҳафс Аҳмад ибн Фазл ал-Мурзибиний Бухоронинг Мурзибин номли қишлоғидан бўлиб, лақаблари «Ҳаббоб» (Кўза сотувчи) эди. Илм талабида Ҳижозга борганлар. Фузайл ибн давоми... |
2328 | Иброҳим ал-Маробитий ал-Бухорий | Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абу Бакр ал-Маробитий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Маккий ибн Иброҳим ва Шаддод ибн Ҳакимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн давоми... |
2327 | Али ал-Мароғий | Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Мароғий Бухорода яшаган олимлардан. Ота-боболари Мароғадан (Озарбайжондаги шаҳар), ўзлари эса Балхдан. Бу киши ишончли муҳаддислардан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар. давоми... |
2326 | Жаъфар ал-Мидёмажкатий | Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мидёмажкатийнинг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари Aбдуллоҳ ибн давоми... |
2325 | Маҳмуд ас-Собуний ал-Мадиний | Абу Аҳмад Маҳмуд ибн Абу Бакр ас-Собуний ал-Мадиний солиҳ шайх, кўп хайру эҳсон қилувчи эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ас-Сиёбий ва Абул Қосим Али ибн Умар ал-Қоридан таълим олганлар. Ҳижрий 485 давоми... |
2324 | Умар ал-Мадиний ас-Собуний | Абу Ҳафс Умар ибн Абу Бакр ал-Мадиний ас-Собуний саховатпеша шайх эдилар. Фақирларга мурувват кўрсатар эдилар. |
2323 | Муҳаммад ал-Мадиний | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Мадиний Бухоро олимларидан. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор, кундузлари рўзадор бўлиб, кечаларини эса таҳажжуд ва нафл намозларини ўқиш билан ўтказар давоми... |
2322 | Илёс ал-Бухорий ал-Мудёнкатий | Абул Хизр Илёс ибн Ҳафс ал-Бухорий ал-Мудёнкатий Илм талабида Ироқда бўлганлар. Абу Муҳаммад Ҳорис ибн Абу Усома ат-Тамимий ва Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил давоми... |
2321 | Яҳё ал-Бухорий | Абу Закариё Яҳё ибн Яҳё ибн Абдуллоҳ ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Хуросон ва Ироқ муҳаддисларидан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким ал-Ҳофиз таълим олганлар ва устозлари ҳақида давоми... |
2320 | Аҳмад ал-Маҳмудий ал-Бухорий | Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маҳмудий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Абу Мансур Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Муқри ас-Суғдийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йилда вафот этганлар. |
2319 | Мансур ал-Муҳтасиб | Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Муҳтасиб ҳам Бухоро олимларидан. Бухорода анча муддат муҳтасиб бўлганлар. Бухоро ва Марвда ҳадислар ёзиб олиб, уларни жамлаб, тасниф этганлар. Шом ва Ироқ давоми... |
2318 | Муҳаммад ал-Муҳтасиб ал-Бухорий | Фақиҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Муҳтасиб ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, «ал-Муҳтасиб» нисбати билан машҳур эдилар. Абу Собит ал-Бухорийнинг боболари. Инсонларни яхшиликка давоми... |
2317 | Муҳтасиб | арабча сўз бўлиб, ҳисобчи, шариатга хилоф ишларни текширувчи, бозордаги тош-тарози ва нархларни назорат қилувчи деган маънони англатади. |
2316 | Абдуллоҳ ал-Миждуний ал-Муаззин | Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Миждуний ал-Муаззин Бухоронинг Калобод (Гулобод) маҳалласида яшардилар. Бу киши Сурдун қишлоғининг муаззини деб танилган бўлиб, фозил шайх эдилар. давоми... |
2315 | Муҳaммад ал-Мажубсий | Абу Абдуллоҳ Муҳaммад ибн Абдуллоҳ ал-Мажубсий Бухоронинг Мажубс қишлоғи аҳлидан бўлиб, Саъид ибн Айюб ал-Жўйборий ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ давоми... |