Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
2299 Муҳаммад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Бу киши солиҳ шайх ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Бухорода Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир давоми...
2298 Наср ал-Кандасарвоний ал-Бухорий

Абу Муҳаммад Наср ибн Собир ал-Кандасарвоний ал-Бухорий  Бухоронинг Кандасарвон номли қишлоғидан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ва Асбот ибн Ясаъдан таълим олганлар.

2297 Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Киноний Абул Фазл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Киноний Бухоро аҳлидан. Ҳадисни яхши тушунар эдилар ва уни ҳофиз ал-ҳадисдан ёдлаб олар эдилар. Бу киши Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Наср ибн Аҳмад давоми...
2296 Юсуф ал-Каморий Абу Яъқуб Юсуф ибн Фазл ал-Каморий Бухоронинг Каморий номли қишлоғидан. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ва Каъб ибн Cаъиддан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят давоми...
2295 Лайс ал-Каморий Абу Наср Лайс ибн Абдуллоҳ ал-Каморий Бухоронинг Каморий номли қишлоғидан.  Илёс ибн Кидом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад давоми...
2294 Абдуллоҳ ал-Куфиний ал-Ҳоким

Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Куфиний ал-Ҳоким фақиҳ ва фозил эдилар. Бу кишидан имом Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-Карминий ҳадис ривоят қилганлар.

2293 Ҳамдон ал-Кафсисавоний ал-Бухорий Абул Фазл Ҳамдон ибн Яҳё ал-Кафсисавоний ал-Бухорий  Бухоронинг Кафсисавон номли қишлоғидан. Ҳумайд ибн Қутайба, Бужайр ибн Назр ва Муҳаммад ибн Солимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан давоми...
2292 Суҳайб ал-Карминий Абу Муҳаммад Суҳайб ибн Осим ал-Карминий  илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Катта боболарининг амакиси Исмат ибн Қайс саҳоба эдилар. Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Бишр ибн Суррий, Вакеъ ибн давоми...
2291 Муаммар ал-Карминий ал-Муаддиб Абу Сулаймон Муаммар ибн Жибрил ал-Карминий ал-Муаддиб Самарқандда яшаганлар. Бу киши шайх, ишончли муҳаддис, диндор, «Усул илми»ни яхши билувчи ва сунна аҳлидан эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий давоми...
2290 Али ал-Карминий

Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий ўз замоналарининг тенги йўқ тилшуноси ва ниҳоятда зеҳни ўткир олими эдилар.

2289 Азиз ал-Карминий

Абул Фараж Азиз ибн Абдуллоҳ ал-Карминий Шофеъий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб, бу кишининг тавсифлари Бухоро ва Карманада машҳур эди.

2288 Аҳмад ал-Карминий Абу Бакр Аҳмад ибн Зав ал-Карминий  Кармана аҳлидан бўлиб, Исмоил ибн Маслама ва унинг укалари Абдуллоҳ ибн Маслама, Ҳакам ибн Муборак ва Маккий ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Аҳмад ибн Зав давоми...
2287 Муҳаммад аш-Шайбоний ал-Карминий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Зав аш-Шайбоний ал-Карминий  Бу кишидан бир ҳадисни Абу Ҳомид Аҳмад ибн Лайс ал-Карминий ривоят қилганлар. Ўзлари эса Абу Убайд Қосим ибн Салом, Музоҳим ибн Саъид давоми...
2286 Ҳафс ал-Бухорий ал-Кирмоний

Абу Амр Ҳафс ибн Амр ал-Бухорий ал-Кирмоний ёки Кармоний Бухоронинг Кирмония қишлоғи аҳлидан. Ҳаж қилиб Бағдодга бориб, Шужо ибн Мажо ал-Кушонийдан ҳадис ривоят қилганлар. 

2285 Назр ал-Каҳуний Назр ибн Абдулазиз ал-Каҳуний  Бухоронинг Каҳун номли қишлоғидан. Ҳузайр ибн Назрнинг оталари Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat