# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
3347 | Беруний | Беруний - Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973-1048) - ўрта асрнинг буюк қомусий олими, мутафаккири. Хоразмнинг қад. пойтахти Кот (Кат) ш.да тугалди. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқди. Б. ўз она тилидан ташқари араб, сўгд, форс, давоми... |
3346 | Бектошийлар | Бектошийлар - бектошия- Туркияда тарқалган тасаввуф тариқати. Кичик Осиёда 13- а. охири - 14-а. бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган. Тариқатнинг номи Ҳожи Бектош Румийдан бошланади. Б. давоми... |
3345 | Бедил | Бедил - (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644-1721) — шоир, мутафаккир. Ота- бобоси кеш(шаҳрисабз)лик, туркий барлос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби давоми... |
3344 | Баҳоулло | Баҳоулло - (араб. - Аллоҳ нури, жилоси; асл исми Мирзо Ҳусайн Али Нури) (1817 - 1892) - баҳоийлик асосчиси. Бобийлик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан. Мозандаронда туғилган. Бобийларнинг Эрон шоҳига уюштирган давоми... |
3343 | Баҳоуддин Нақшбанд | Баҳоуддин Нақшбанд - Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал- Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) (1318-1389) - машҳур авлиё, нақшбандийлик. давоми... |
3342 | Баҳоуддин мажмуаси | Баҳоуддин мажмуаси - шайх Баҳоуддин Нақшбанд мозори ёнидаги ҳазира - ансамбл (Бухоро вилояти, 16-а.). Мозор Абдулазизхон буйруғи билан тартибга солиниб, ҳазира барпо этилган ва 1544-45 йилларда мажмуанинг энг катта биноси давоми... |
3341 | Баҳоийлик | Баҳоийлик - баҳоийя - диний-сиёсий оқим. 19-а. ўрталарида Эрондаги бобийлик ҳаракатининг давоми сифатида Ироқда вужудга келган. Асосчиси Баҳоулло. У инсоният учун ягона дин, иқтисодиёт ва давлат зарур, деган ғояларни давоми... |
3340 | Баҳиро | Баҳиро - Буҳайро- Муҳаммад (сав) сийратлари ҳақидаги ҳикояларда учрайдиган шахс исми; Муҳаммад (сав)нинг болалик пайтларида у зотдаги пайғамбарлик аломатларини пайқаган Бусролик (Сурия, Басра ш.) христиан роҳиб. Ҳикоя давоми... |
3339 | Бағдодий | Бағдодий - Абул Баракот Ҳибатуллоҳ ибн Малка ал-Баладий (1077-1164) - файласуф, табиатшунос, табиб. Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонлари саройида табиблик қилган. Б.нинг асосий асари "ал-Муътабар фил ҳикма" давоми... |
3338 | Бақо ва фано | Бақо ва фано - (араб. бақо - боқийлик, барқарорлик; фано - фонийлик, йўқолиш, ўткинчилик) - исломдаги тушунча. Ислом динида бақо - Аллоҳ сифатларидан бири. Тасаввуфда бақо Аллоҳнинг боқий дўсти бўлиб қолиш учун ўзидан воз давоми... |
3337 | Барсиса | Барсиса - Барсис - Қуръонда (59: 16-17) зикр этилган инсон номи. Қуръони каримда "Мана у (шайтон) инсонга деди: "Кофир бўл!" Инсон кофир бўлганида, у деди: "Мен сендан юз ўгардим. Мен бутун дунёнинг раббиси Аллоадан давоми... |
3336 | Барў ибн Озиб | Барў ибн Озиб - тўлиқ исми Абу Амр ал-Барў ибн Озиб ибн ал-Хорис ал-Ансорий ал-Авсий (7-а.) - саҳоба. Бадр жангига. бормоқчи бўлганида Расулуллоҳ (сав) уни ёшлиги туфайли жангдан қайтарганлар. Муҳаммад (сав) билан бирга 14 та давоми... |
3335 | Барконий | Барконий - Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Барконий (948 - 1034) - шофиъийликдаги машҳур муҳаддис, муфассир, фақиҳ, адиб ва шоир. Хоразмдаги Кот (Кас) ш. атрофидаги Баркон қишлоғида туғилган. Б. фиқҳни дастлаб Хоразмда давоми... |
3334 | Барака | Барака - ислом илоҳиётида бирор ишга Аллоҳдан ривож тилаш, оқ фотиҳа бериш мазмунига эга бўлган тушунча; хайрли истак ва қўрқут. Қуръонда Б. уч ҳарф, яъни БРК илдизидан чиққан бир қанча сўз ва тушунчалардан иборат. Б. давоми... |
3333 | Балъамий | Балъамий - Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад (? - 974 - Бухоро) - тарихчи олим, давлат арбоби. Сомонийлардан Абдулмалик ибн Нуҳ (954-961) ва Мансур ибн Нуҳ (961-976) замонида бош вазир бўлган. У 963 й. Табарий (839-923)нинг "Тарих ул-анбиё давоми... |