Ассалому алайкум! Масжидга киргандан кейин таҳийятул масжид ўқилади. Мен ўқиган китобда ҳанафий мазҳабида таҳийятул масжид кирибоқ ўқилади, ўтиргандан кейин озгина вақт ўтса таҳийятул масжид соқит бўлади дейилган, лекин бизнинг жоме масжидда жума куни жамоатда инсонлар ўтириб кейин жуманинг 4 ракат суннатидан олдин 2ракат таҳийятул масжид ўқишади. Шундай қилса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!