Ассалому алайкум! Ҳадис ўқиш учун таҳоратли бўлиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратли бўлгани афзал. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис ўқишларидан олдин ғусл қилиб ва мушк анбарларни суртиб кейин дарсни бошлар эканлар. Нега бундай қилишларини сўраганларида “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яхши кўраман” деган эканлар. Бу фарз бўлмаса ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эҳтиромдир. Аллоҳ таоло бу эҳтиромини зое кетказмайди. Валлоҳу аълам!