Ассаламу алайкум! Бир лўли аёл ҳар жума куни масжидимизга 1 кг олма олиб келади. Шу олмани масжид ходимлари еса бўладими? Лўли бирор нарса берса еса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда киши мусулмон бўлганидан кейин у ҳақида ёмон гумонга бориш, уни менсимаслик ва таҳқирлаш умуман жоиз эмас. Бизнинг диёримиздаги лўлилар Исломни қабул қилганлар. Уларнинг маҳаллаларида ҳам масжидлар, мадрасаларни битирган уламолар мавжуд. Уни тиланчилик орқали топмаган бўлса, ейиш жоиз. Валлоҳу аълам.