Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

14:51 / 16.03.2017 | Oddiy yigit | 2864

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 7 ҳалок қилувчи нарсани санаганларида «Аллоҳ харом қилган жонзотни ўлдириш» дeйилибди. Бунда ўлдириш ҳаром қилинган жониворлар назарда тутилганми ёки гўшти ҳаром жонзотларми? Булар қайси ҳайвонлар? Жавобингиз учун раҳмат. Илмингиз зиёда болсин. Аллоҳ ажру савобингизни кўпайтириб бeрсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: الشِّرْكُ بِاللهِ، وَالسِّحْرُ، وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ، وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти ҳалок қилувчидан узоқ бўлинглар!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр қилиш; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жон(инсон)ни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; қўшин бостириб келганда ортга қочиш; ўзини сақлаган, мўмина, покдомон аёлларга туҳмат қилиш», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat