Ассалому алайкум!Барчаммизга Аллоҳ 2 дунё саодатини берсин деб саволимни берсам; Бир саҳоба намоз вақтида Пайғамбаримиз салАллоҳу алайхи васалламга "Эй Аллоҳнинг расули мен хамма вақт намоз ўқиганимда зам сурадан сўнг "Ихлос" сурасини ўқимасдан шу ракатни тугатмайман. Мени бу ҳаракатим ножоиз эмасми" деб сўраганларида Пайғамбаримиз салАллоҳу алайхи васаллам жавоб бермай намоз бошлаган эканлар. Намозни адо этишгач ёнларида турган саҳобага "Сенга Аллоҳнинг муждаси бўлсин, сен бу қилаётган амалинг билан жаннатилардан бўлдинг..." деган эканлар. Ушбу савол аввал савол ичида савол тарика берилган экан лекин айнан шунисига жавоб бермай умумий охирги нуқтадаги саволга жавоб берган эканлар, Ҳазратимиз. Ушбу сахоба ўқиганлари қатори намозиммизга биз хам ўрнак қилсак бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки у саҳобанинг ҳолатини ғалабатул ҳол дейилади. Ғалабатул ҳол деб инсонда беихтиёр содир бўладиган ҳолатга айтилади. Бу ҳолатда улар узрли ҳисобланишиб, аммо уларга эргашилмайди. Валлоҳу аълам!