Ассалому алайкум! Автомобилга мой сотадиган дўкон янги йил байрами арафасида ўз маҳсулотларига (автомобил мойларига) 40% чегирма (скидка) эълон қилди. 30-декабрь куни у чегирмалар ўз кучини йўқотиб, маҳсулот яна ўзининг аввалги нархида сотила бошлайди. Мен ўзим ва акамнинг автомашинаси учун у мойдан 10 дона олдим. Саволим шуки: дўконнинг чегирма муддати тугагандан кейин, мен чегирма нархида сотиб олинган маҳсулотни дўкон билан баробар (аввалги) нархда, яъни устама қўйиб сотишим жоизми? Жавобингуз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз сотиб олишда нотўғри иш қилгансиз. Чунки у чегирмадан фойдаланиш барчанинг ҳаққи эди. Бошқаларга қолдирмай кейин сотиш жоиз эмас. Бошқалар бу имтиёздан фойдаланмасдан у нарса сотилмай турган бўлса, бу бошқа гап. Ўша нарса шахсий мулкингиз бўлганидан кейин хоҳлаган нархингизга сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!