Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай никоҳ мумкинми?

15:07 / 30.12.2015 | xayrullo1980 | 13493

Ассаламу алайкум мухтарам устозлар! Агар бир киши хотинини уч талоқ қилса ва бундан афсусланса, аёлининг иддаси чиққанидан кейин, ўзи ишонган кимса билан келишиб, талоқ қилган хотинини фақат унга яқинлик қилмасдан талоғини бериш шарти ила никоҳига олишини сўраб кўндирса. Шу амаллардан кейин аввалги хотинига қайта никоҳланиши мумкинми? Бундай келишув "Шанба соҳиблари"нинг ҳийлаларига ўхшаб қолмайдими? Роббим биз ожизларга бераётган беминнат ёрдамларингизни Ўзи муносиб тақдирласин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муғаллаза талоқнинг ҳукми 

Қандай сурат, қандай ҳолатда ва қандай шаклда уч талоқ қўйилса, эр аёлига на никоҳ ёрдамида ва на никоҳсиз ражъат қила олади, яъни уч талоқдан кейин аёл шаръий ҳалоласиз эрига буткул ҳаром бўлади. Шаръий ҳалоладан кейингина аёл аввалги эрига никоҳ ила қайтиши мумкин. 

Шаръий ҳалоланинг кўриниши Шаръий ҳалоланинг йўли ва жоиз тариқаси шуки, уч талоқ қўйилган аёл (ҳайз кўргувчи бўлса, уч ҳайз, ҳайздан умидини узган аёл, яъни ёши бир жойга етиб, ҳайз кўрмай қолган аёл уч ой, ҳомиладор аёл ҳомиласини қўйгунича) идда ўтирганидан кейин ўзининг розилигига биноан бирор кишига никоҳланиб, у билан яқинлик қилиб, бирга яшайдилар. Кейинчалик бирор можаро ёки келишмовчилик сабабли эр-хотин ўртасида жанжал чиқиб, иккинчи эр ҳам аёлга талоқ қўйса ёки иккинчи эр вафот этса, талоқ ёки вафот иддасидан кейин аёл аввалги эрига ҳалол бўлади. Энди иккалалари қайтадан никоҳланишлари мумкин бўлади. Зеро, Аллоҳ таолонинг каломида бунга ишора бор:

 فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ تَحِلُّ لَهُ مِن بَعْدُ حَتَّىَ تَنكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَن يَتَرَاجَعَا إِن ظَنَّا أَن يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ 

«Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл, токи бошқа эрга темагунча, унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур» (Бақара сураси, 230-оят). 

Ҳалоланинг шартлари Қуръони Карим, ҳадиси шариф ва фиқҳий китобларда келган иборалардан маълум бўлишича, ҳалоланинг муҳим шартлари олтитадир. Улар: 1. Бошқа эрга никоҳланиш; Албатта, аввалги эридан иддаси тўлиқ чиққанидан кейин. 2. Иккинчи эрга бирор ташқи босимсиз, ўз ихтиёри билан никоҳланиш; 3. Никоҳдан кейин иккинчи эр билан яқинлик қилиш; 4. Иккинчи эр билан саҳиҳ никоҳ қилинган бўлиши; 5. Иккинчи эр қўйган талоқдан кейин тўлиқ идда ўтириш; 6. Аввалги эр уч талоқ қўйган аёлига шаръий ҳалоладан кейин яхши ният билан уйланиши. 

Ҳалоланинг биринчи шарти – иккинчи эрга никоҳланиш Аллоҳ таолонинг «Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл, токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча, унга ҳалол бўлмас» оятида аёлга эр томонидан уч талоқ қўйилганидан кейин ўз эрига шаръий ҳалоласиз қайта олмаслигига ишора бордир. Иккинчи эрга тегишдан олдин аввалги эр қўйган талоқ иддасини тўлиқ қилиб, кейин никоҳ ўқитишлари лозим. Агар аёл иккинчи эрга идда пайтида никоҳланса, бу фосид никоҳ бўлади. 

Ҳалоланинг иккинчи шарти – аёл иккинчи эрга ўз хоҳиши билан тегиши Ҳалоланинг иккинчи шарти шуки, аёл аввалги эрдан тўлиқ ажрашганидан кейин бирор ташқи босимсиз ўз розилигига биноан иккинчи эрга тегиши керак. Бугунги кунда шариат кўрсатмаларидан бехабар, табиати бузуқ кишилар жаҳл устида аёлига уч талоқ қўйиб, ҳовуридан тушганидан кейин аёлини ўзига қайтаришнинг турли ношаръий йўлларига қўл урмоқдалар. Жумладан, вақтинчалик никоҳ ёки талоқ қўйиши шарти билан укаси ёки бирор яқинларига аёлини никоҳлаб, талоқ қилдириш каби. Бу «уддабуронлик» бошдан-оёқ ношаръий ва лаънатни вожиб қиладиган амаллардандир. Бундай ишни қилувчи ва қилдирувчи ҳар иккаласи қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Бу ҳақда бир неча саҳобаи киромлардан қуйидаги ҳадис марфуъ тарзда нақл қилингандир:

Ҳалоланинг учинчи шарти никоҳлангандан кейин иккинчи эр билан яқинлик қилиш Учинчи шарт – уч талоқ қилинган аёлни ўз никоҳига олган эр у аёл билан яқинлик қилишидир. Агар иккинчи эр у аёлга уйланиб, яқинликсиз талоқ қилиб юборса ёки иккинчи эр яқинлик қилмай туриб, оламдан ўтиб қолса, аёл аввалги эрига ҳалол бўлмайди. Зеро, бу ҳақда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Оиша розияллоҳу анҳодан марфуъ ҳолатда қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

 عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: إِنَّ امْرَأَةَ رِفَاعَةَ الْقُرَظِيِّ جَاءَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ الله إِنَّ رِفَاعَةَ طَلَّقَنِي فَبَتَّ طَلاَقِي وَإِنِّي نَكَحْتُ بَعْدَهُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ الزُّبَيْرِ الْقُرَظِيَّ وَإِنَّمَا مَعَهُ مِثْلُ الْهُدْبَةِ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَعَلَّكِ تُرِيدِينَ أَنْ تَرْجِعِي إِلَى رِفَاعَةَ لاَ حَتَّى يَذُوقَ عُسَيْلَتَكِ وَتَذُوقِي عُسَيْلَتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Рифоъа ал-Қуразийнинг хотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рифоъа мени талоқ қилди. Талоқ қилганда ҳам, боин талоқ қилди. Мен ундан кейин Абдурроҳман ибн Зубайр Қуразийга никоҳландим. Ундаги нарса эса этакнинг титилган учига ўхшар экан», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен Рифоъага қайтишни хоҳлаётган бўлсанг керак? Йўқ! Токи у (Абдурроҳман ибн Зубайр Қуразий) сенинг асалингни тотмагунича ва сен унинг асалини тотмагунингча бўлмайди», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилганлар. 

Биринчи эр билан аёл уч талоққа биноан ажрашганларидан кейин аёл аввалги эрига шаръий ҳалоласиз ҳеч қандай ҳолатда қайта олмайди. Имом Муслим Фотима бинти Қайс ҳақида нақл қилган ривоят ҳам бунга далил бўлади.

 عَنْ فَاطِمَةَ بِنْتِ قَيْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ أَبَا عَمْرِو بْنَ حَفْصٍ طَلَّقَهَا الْبَتَّةَ وَهُوَ غَائِبٌ فَأَرْسَلَ إِلَيْهَا وَكِيلُهُ بِشَعِيرٍ فَسَخِطَتْهُ فَقَالَ: وَاللهِ مَا لَكِ عَلَيْنَا مِنْ شَيْءٍ فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه فَذَكَرَتْ ذَلِكَ لَهُ فَقَالَ: لَيْسَ لَكِ عَلَيْهِ نَفَقَةٌ فَأَمَرَهَا أَنْ تَعْتَدَّ فِي بَيْتِ أُمِّ شَرِيكٍ ثُمَّ قَالَ: تِلْكِ امْرَأَةٌ يَغْشَاهَا أَصْحَابِي اعْتَدِّي عِنْدَ ابْنِ أُمِّ مَكْتُومٍ فَإِنَّهُ رَجُلٌ أَعْمَى تَضَعِينَ ثِيَابَكِ فَإِذَا حَلَلْتِ فَآذِنِينِي قَالَتْ فَلَمَّا: حَلَلْتُ ذَكَرْتُ لَهُ أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ وَأَبَا جَهْمٍ خَطَبَانِي فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه أَمَّا أَبُو جَهْمٍ فَلاَ يَضَعُ عَصَاهُ عَنْ عَاتِقِهِ وَأَمَّا مُعَاوِيَةُ فَصُعْلُوكٌ لاَ مَالَ لَهُ انْكِحِي أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ فَكَرِهْتُهُ ثُمَّ قَالَ: انْكِحِي أُسَامَةَ فَنَكَحْتُهُ فَجَعَلَ اللهُ فِيهِ خَيْرًا وَاغْتَبَطْتُ بِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ  

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Абу Амр ибн Ҳафс ўзи ғойиб бўла туриб, уни боин талоқ қилди. Сўнг вакили орқали арпа юборди. У (аёл) ундан ғазабланди. Шунда у (эр): «Аллоҳга қасамки, сенинг бизда ҳеч қандай ҳаққинг йўқ», деди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бу нарсани хабар қилди. Бас, у зот: «Унда сенинг нафақа ҳаққинг йўқ, – дедилар ва Умму Шарийкнинг уйида идда ўтиришга амр қилдилар. Сўнгра: – У аёлнинг олдига асҳобларим кириб турадилар, яхшиси, Ибн Умму Мактумнинг олдида идда ўтириб қўя қол, у кўзи ожиз одам, кийимингни ечишинг бор. Қачон ҳалол бўлсанг, менга хабар бер», дедилар. Ҳалол бўлганимда у зотга Муовия билан Абу Жаҳм совчи қўйганларини зикр қилдим. Шунда у зот: «Абу Жаҳм асосини елкасидан туширмайди, Муовия бўлса ялангоёқ, ҳеч моли йўқ, яхшиси, Усома ибн Зайдга никоҳлан, – дедилар. Мен уни ёқтирмадим. Шунда у зот: – Сен Усомага никоҳлан!» дедилар. Бас, мен унга никоҳландим, Аллоҳ менга ундан яхшилик берди. У сабабли ҳавас қилиндим». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. 

Ҳалолада хилват яқинликни ўрнини босмайди Эр аёл билан хилвати саҳиҳа бўлса-ю, иккалалари яқинлик қилмасалар, шаръий ҳалола рўёбга чиқмайди. Чунки хилват жинсий яқинликнинг ўрнини босмайди. 

Жинсий заиф кишилар билан ҳалола қилиш Юқорида «Хилват жинсий яқинликнинг ўрнини босмайди», дейилди. Шунинг учун аёл аввалги эри билан уч талоқ асосида ажрашиб, бир жинсий заиф кишига турмушга чиқса, лекин иккинчи эр жинсий яқинликка қодир бўлмаса, яқинлик қилишга яроқли бўлмаса, у билан шаръий ҳалола амалга ошмайди. Чунки ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «токи у сенинг асалингни тотмагунича», деганлар. Шунга асосан, жинсий заиф киши жинсий аъзосини аёлнинг жинсий аъзосига қўли билан киргизса ҳам, шаръий ҳалола юзага чиқмайди. Агар аёл мана шу суратда жинсий заиф кишидан ҳомиладор бўлса, шаръий ҳалола юзага чиқади. Агар жинсий аъзо яқинлик қилишга яроқли бўлса-ю, лекин эр уни аёлнинг жинсий аъзосига қўл билан киргизса, бу билан ҳам шаръий ҳалола юзага келаверади.

 Ҳалола учун (эрнинг) жинсий аъзоси (аёлнинг) жинсий аъзосига ғуслни вожиб қиладиган миқдорда кириши шарт Шаръий ҳалола учун жинсий аъзо тўлиқ кириши шарт эмас, балки аёлнинг жинсий аъзосига эрнинг соф ҳашафасининг ўзи кириши кифоя қилади, маний тушиши шарт эмас. Чунки ғусл вожиб бўлиши учун ҳашафанинг фаржда ғойиб бўлиши етарлидир. Орқага яқинлик қилиш ва ҳалола Аёлнинг орқасига яқинлик қилиш билан шаръий ҳалола собит бўлмайди, чунки ватиънинг ўрни олд томон бўлиб, ундан бошқа йўл билан шаръий ҳалола рўёбга чиқмайди ва бунинг устига ушбу амал катта гуноҳлардандир. 

Орқаси билан олди бир бўлиб кетган (муфозот) аёлларда ҳалола Олди билан орқаси бир бўлиб кетган аёлларда яқинликнинг ўзи билан шаръий ҳалола собит бўлмайди. Агар яқинликдан кейин аёлда ҳомила пайдо бўлса, шаръий ҳалола юзага чиқади ва аввалги эри учун ҳалол бўлади. Масала: Шаръий ҳалола рўёбга чиқиши учун аёл бошқа эрга тегиши ва у билан жинсий яқинлик қилиши лозим. Агар жинсий яқинлик аёл ҳайз, нифос кўрган ёки эҳромдалик каби таъқиқланган вақтларда содир бўлса, гарчи бу вақтларда жимоъ қилиш шаръан таъқиқланган бўлса-да, шаръий ҳалола собит бўлади. 

Ёши бир жойга етган киши ва ҳалола Уч талоқ қўйилган аёл ёши бир жойга етиб қолган кишига тегса, чолнинг жинсий аъзоси аёлнинг фаржига ҳеч қандай ёрдамсиз кира олса, у билан шаръий ҳалола собит бўлади. Агар чолнинг жинсий аъзоси ҳаддан зиёд заифлашиб, аёлнинг жинсий аъзосига мустақил кира олмаса, яъни чол аёлнинг жинсий аъзосига ўзининг жинсий аъзосини қўли ёрдамида солиб қўйса, бир қавлга биноан бу билан шаръий ҳалола собит бўлмайди. Аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳи: «Саҳиҳ қавлга биноан, бу билан шаръий ҳалола собит бўлади», деганлар. 

Ўспирин бола ва ҳалола Боланинг ёши жуда кичик бўлгани сабабли жинсий аъзоси умуман ҳаракатланмаса ва на аёлга боланинг хоҳиши бўлса ва на жимоъ қилишга қурби етса, бундай бола билан шаръий ҳалола собит бўлмайди. Агар бола балоғат ёшига яқинлашиб қолган бўлса, у билан ҳалола дуруст бўлади, яъни у қатори болалар жимоъ қилаётган ёки жинсий аъзоси ҳаракатга келиб, аёлларга нисбатан хоҳиши уйғонган бўлса, шаръий ҳалола юзага келади. Бу ўн ёш деб белгиланган. 

Балоғатнинг чегараси Балоғат ҳаддига тегишли масалалар «Хазинатул фиқҳ»нинг аввалги жилдида тўлиқ тарзда баён қилинган. Қисқа тарзда шуни билиш лозимки, балоғат аломати учтадир. Улар: 1. Манийнинг ажралиши; 2. Тушда булғаниб қолиш; 3. У сабабли бирор кишининг ҳомиладор бўлиши. Юқорида келтирилган аломатлардан бирортаси топилмаса, ўн беш ёшга тўлган болага балоғатга етди, деб ҳукм қилинади. Соқол, мўйлаб ва киндик остида пайдо бўлган туклар балоғат аломати ҳисобланмайди. Бичилган, мажнун ва ҳалола Бичилган киши жимоъга қодир бўлса, унинг ҳалоласи дуруст бўлади. Чунки бичишда жинсий аъзо ўз ҳолича қолдирилиб, икки мояк олиб ташланади. Шу боис эр бичилган бўлса ҳам, жимоъга қодир бўлса, ҳалола дуруст бўлади. Жинни, девона каби инсонлар жимоъдан лаззатни ҳис қилсалар, уларнинг ҳалоласи дуруст бўлади. Зиммий эр зиммий аёлни ҳалола қилиши дуруст. Лекин зиммий эр мусулмон аёлни ҳалола қилиши жоиз эмас. Чунки уларнинг никоҳи дуруст бўлмайди. 

Ҳалоланинг тўртинчи шарти – никоҳ саҳиҳ ва дуруст бўлиши Ҳалоланинг тўртинчи шарти шуки, аёл билан иккинчи эр ўртасида қилинган ақди никоҳ саҳиҳ ва арконлари дуруст тарзда амалга оширилган бўлиши шарт. Уч талоқ қилинган аёл иддадан кейин иккинчи эрга гувоҳсиз турмушга чиқса, ёки бирор маҳрамига турмушга чиқса, ёки никоҳ шартларисиз ақди никоҳ бўлса (чунки шартларсиз қилинган никоҳ фосид, ботил бўлади ва бу билан) ҳалола дуруст бўлмайди. Ҳалола дуруст бўлиши учун никоҳ саҳиҳ бўлиши шартдир. Никоҳ мавқуф бўлса ва эр аёли билан яқинлик қилса, ҳалола дуруст бўлмайди. Масалан, бир аёл валийнинг ижозатисиз тенги бўлмаган бир эрга тегди. Бас, бу никоҳ валийнинг ижозатига боғлиқ бўлади. Валий ижозат берса, никоҳ никоҳ бўлади. Агар валий ижозат бермаса, никоҳ фасх бўлади. Шу боис валийнинг ижозати билан турмуш қуриб, яқинлик қилинса, ҳалола учун кифоя қилади. 

Ҳалоланинг бешинчи шарти – аёл иккинчи эрдан чиққанидан кейин идда тўлиқ бўлиши Бешинчи шарт шуки, аёл иккинчи талоқдан кейин аввалги эрига иддани тугатиб, никоҳ билан қайтиши мумкин. Шу боис биринчи эрига (умуман, бошқа эрга ҳам) иккинчи эр талоқ қўйганидан кейин, иддани тугатмай туриб никоҳланса, никоҳ дуруст бўлмайди. Агар аёл идда тугаганлигини даъво қилса, унинг қавли шу шарт билан қабул қилинадики, эр аёлдан ажрашган вақт билан даъво қилган фурсат уч ҳайз миқдорини қамраб олиши, яъни энг камида икки ой ўтган бўлиши лозим. 

Ҳалоланинг олтинчи шарти – биринчи эр аввалги аёлига яхши ният билан, никоҳ воситасида қайтиши Охирги шарт шуки, аёл иккинчи эрга тегиб, иддаси тугаганидан кейин аввалги эрига қайтишни истаса, эр-хотин никоҳдан олдин чуқур фикр юритиб, олдин қилган хатоларини қайтиб қилмаслик ва бир-бирларининг ҳақларига риоя қилиш каби фикрларни қилиб, иккинчи бор яхши ниятда оила қурсалар, албатта, улар яхши яшаб кетадилар. Агар бундан бошқа, масалан, вақтинчалик орзу-ҳавас ёки шаҳвоний хоҳиш туфайли иккинчи бор турмуш қуришни хоҳласалар, бир-бирлари билан ўзаро эр-хотинлик ришталарини боғламаганлари яхши. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

 فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ تَحِلُّ لَهُ مِن بَعْدُ حَتَّىَ تَنكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَن يَتَرَاجَعَا إِن ظَنَّا أَن يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ 

«Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл, токи бошқа эрга темагунча, унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур» (Бақара сураси, 230-оят). 

Ухлаётганда ёки ҳуши ўзида бўлмаган вақтда ҳалола қилиш Аёл биринчи эридан ажрашиб, иккинчи эрга тегса ва у ухлаётган ёки ҳуши ўзида бўлмаган вақтда аёл ўзининг жинсий аъзосига эрининг жинсий аъзосини солиб, илк яқинликни қилса ёки аксинча, аёл ухлаётганда ёки ҳуши ўзида бўлмаган вақтда эр шу ишни қилса, саҳиҳ қавлга биноан, ҳалола дуруст бўлади. 

Жинсий аъзога латта боғлаб ҳалола қилиш Иккинчи эр маний тўкилишидан сақланиш ёки шармандаликда бир оз енгиллик бўлиши мақсадида жинсий аъзосига латта ўраб, аёл билан яқинлик қилса ва эрнинг ҳашафаси аёлнинг жинсий аъзосига тўлиқ кириб, бири иккинчисининг ҳароратини ҳис қилиб, бир-бирларидан лаззатлансалар ва эрнинг жинсий аъзоси мустақил равишда аёлнинг фаржига дохил бўлса, шаръий ҳалола юзага чиқади. Презерватив ва ҳалола Презерватив билан яқинлик қилинганда, бири иккинчисининг ҳароратини ҳис қилса ва шу билан бир қаторда бир-бирларидан лаззатлансалар, шаръий ҳалола юзага чиқади. 

Турмуш қилиб, ҳали яқинлик қилинмай туриб уч талоқ қўйилган аёл ва уни ҳалола қилиш Агар эр уйланиши билан, ҳали яқинлик қилмай туриб аёлига уч талоқ қўйса, уни яна қайтариб ўзига никоҳлаб олиши учун ҳалола лозимдир. Агар ҳали яқинлик қилинмаган аёлга бир талоқ қўйиб, кетидан уч талоқ қўйса, ҳалола зарур эмас. Чунки яқинлик қилинмаган аёлга қўйилган бир талоқ билан боин талоқ воқе бўлиб, дарҳол эрнинг никоҳидан чиқади ва бир талоқ кетидан қўйилган иккинчи, учинчи талоқлар бекор бўлади. Балоғатга етмаган аёлга уч талоқ қўйиб, ҳалола қилиш Бир киши ўзининг ҳали балоғатга етмаган аёлига уч талоқ қўйса, бу балоғатга етмаган аёл ўзининг аввалги эрига ҳалоласиз қайта олмайди. Уни ҳалола қилиш шундай бўладики, у қизалоқ яқинлик қилишга қодир бўладиган ёшга етиб, иккинчи ерга тегади ва у билан жинсий яқинлик қилганидан сўнг шаръий ҳалола юзага чиқади. Шундан кейин шаръий тартибда аввалги эрига қайтиши мумкин. Аёлнинг «Ҳалола бўлдим», деб даъво қилиши Аёл аввалги эрининг олдига келиб: «Мен ҳалола бўлдим, энди ўз никоҳингизга олинг», деди. Эр фақат аёл айтган гапга таяниб, унга иккинчи бор никоҳланиши дуруст эмас. Балки эр бу ҳақда суриштириш ишлари олиб бориб: «Қачон ва қаерда, кимга никоҳ бўлди? Иккинчи эринг билан яқинлик қилдингми?» деб, аниқлаши лозим бўлади. Агар ҳалоланинг барча шартлари топилса, аввалги эр аёлини ўз никоҳига олиши мумкин бўлади. Аксинча бўлса, аёл аввалги эрга ҳаром бўлади. Эр аёлга суриштириш ишларини олиб бормай, уйланиши ҳаромдир. Чунки аёлнинг ҳалола бўлганлигига аниқлик киритмай уйланиш бир умрлик зинога мубтало бўлишдир. Бу ишнинг касири албатта, эрга бўлади. Аёл теккан иккинчи эр яқинликдан олдин ўлиб қолса, ҳалола дуруст бўлмайди Уч талоқ қилинган аёл иккинчи эрга тегса ва яқинлик қилишдан олдин иккинчи эр оламдан ўтиб қолса, ҳалола рўёбга чиқмайди. Чунки вафот яқинлик ўрнига қоим бўлмайди. Бу ҳақда «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган: «Вафот этиш ҳалола ўрнига қоим бўлмайди». Бундай ҳолатда аёл учинчи эрга тегиб, шаръий ҳалола қилади ва аввалги эрига қайтади. Агар иккинчи эр яқинлик қилинганидан кейин оламдан ўтса, ҳалола дуруст бўлади. Лекин аёл вафот иддаси тугаганидан кейин аввалги эрига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat