Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхши ният билан "Форекс" биржасида фаолият юритиш

11:04 / 11.04.2013 | Javlonbek | 8545

Мен бизнесда, тадбиркорликда бир неча г`оялар, фойдали лойиҳаларим бор. Ниятим езгу, мен одамларга, халққа фойдаси тегадиган, иқтисодимизни ривожлантириб, қийналаган инсонларга қўлимдан келганча ёрдам бериб, уларни фаровон ҳаёт кечиришлари учун ҳаракат қимоқчиман. Фойдали бизнес яратиб, бўш иш ўринлари яратмоқчиман.

Лекин ҳаммамизга ма`лумки, бунинг учун иқтидордан ташқари маблаг` ҳам керак бўлади. Мен ўртаҳол оиладанман. Бизнес очиш учун бизда унча пул топилмайди. Таниш билишлар ҳам ё`қ. Шунинг учун ҳам бундан бир неча йил олдин бир ишни бошлагандим. Йахши ниятдаги бизнесимни очиш пулни ўз кучим, билимим билан топмоқчи бўлдим ва форех бизнесини ўргана бошладим. Мени ҳолатимда бу енг яхши ё`л деб ўйладим. Менга бу борада ҳеч ким ёрдам бермади. Фақат ўзим ўз кучим билан бир неча йил деганда ўрганиб озгина фойда кўришни бошладим.

Мен шайх ҳазратларини "форех биржаси мумкинмас" деган жавобларини кўрдим. Агар ҳозирги гапларим ноўрин бўлса илтимос мени кечиринг. 2-3 йил олдин бир манбада форехга оид фикрни ўқиб қолгандим. Бир нарсани арзон олиб қиммат сотиш мумкин, бу жоиз (ҳудди биржадагидек), кейин яна, агар қилаётган ишиз бирор инсонга зарар келтирмаса бу ишни ҳам қилса бўлади.

Илтимос, менга айтсангиз бу иш (я`ни форех бизнеси) ҳақиқатдан ҳам мусулмонларга мумкин емасми? Ахир бу ҳам олди-сотдику? Йахши иш бошлаш учун ҳам мумкин емасми? Жавобингиз мен учун жуда муҳим. Шунки мен мусулмонман ва харом луқма топишни умуман истамайман. Охиратим ҳақида қайг`ураман. Жавобингиз муҳимлигининг яна бир сабаби, мен бу бизнесга 6 йил умримни сарфладим. О`ргандим ва менга мадад бериб турган бир нарса бу - шу ишда муваффақиятга еришиб ўз қўлим билан, ўз меҳнатим билан пул топиб ўз бизнесимни бошлаш орзуси бўлди.

Ишонинг ниятим ҳолис, инсонларга фойдам тегса, уларга ёрдам берсам дийман. Агар бу бизнес мумкин бўлмаса мени шунча йиллик меҳнатим бекор ва ўз бизнесимни очиш орзуси саробга айланади. Қимматли вақтингизни олган бўлсам узр. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - "Ниятнинг яхши бўлиши иш шариатга мувофиқ бўлмаса ҳам жоиз қилади" деган гап йўқ. Бир нарсанинг ҳалол бўлиши учун ният ҳам, амал ҳам шариатга тўғри келиши лозим. Мисол учун камбағалларга ёрдам бераман деган боҳана ила ароқ сотиш мумкин эмас. Сиз айтган биржанинг иш услуби шариатга тўғри келмагани учун уламолар унда иш юритишга рухсат бермаганлар.   

Топ рейтинг www.uz Openstat