# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
3202 | Муқаддим | 71. «Муқаддим» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Муқаддим» - Олдинга сурувчи. У Зот Ўзи хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганидан олдинга суради. |
3200 | Муқтадир | 70. «Муқтадир» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Муқтадир» - Жуда ҳам қудратли. |
3199 | Қодир | 69. «Қодир» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Қодир» - Чексиз қудрат соҳиби. У Зот ҳар бир нарсага қодирдир. Ҳар бир иш унга осондир.Аллоҳ таоло азалдан ҳар бир нарсага қодирдир. давоми... |
3198 | Сомад | 68. «Сомад» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Сомад» - сифати кўп маъноларни ўз ичига олади:- итоат қилинган улуғ – Усиз ҳеч бир иш битмайди;- ҳеч кимга ҳожати тушмайди, давоми... |
3197 | Воҳид | 67. «Воҳид» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Воҳид» - Ягона. Битта. Бўлинмас. У Зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир. |
3196 | Можид | 66. «Можид» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Можид» - Мажду шараф, улуғворлик соҳиби бўлган Зот. |
3195 | Вожид | 65. «Вожид» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Вожид» - Топувчи. Хоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда ҳеч ким Уни тўса олмайди. |
3194 | Қайюм | 64. «Қайюм» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Қайюм» - Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар давоми... |
3193 | Ҳайй | 63. «Ҳайй» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Ҳайй» - Тирик. У тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ давоми... |
3192 | Мумийт | 62. «Мумийт» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Мумийт» - Ўлдирувчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи. |
3191 | Муҳйий | 61. «Муҳйий» - Aллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Муҳйий» - Тирилтирувчи. У Зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Аллоҳ таоло бандаларини ўлик давоми... |
3190 | Муъийд | 60. «Муъийд» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Муъийд» - Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи. |
3189 | Мубдиъ | 59. «Мубдиъ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Мубдиъ» - Барча нарсаларни аввал бошдан бор қилган Зот. |
3188 | Муҳсий | 58. «Муҳсий» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Муҳсий» - Барча нарсанинг ҳисобини олган Зот. |
3187 | Ҳамийд | 57. «Ҳамийд» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Ҳамийд» - Барча мақтовлар ила мақталган Зот. |