# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1560 | хайр | яхшилик, эзгулик. |
1559 | хайбар | Мадина атрофидаги жой номи. |
1558 | фозил | фазилатли. |
1557 | фожир | фоҳиш, уятсиз; бетавфиқ, гуноҳкор, бузуқи, бузғунчи; ёлғончи, айёр, фирибгар, маккор. |
1556 | фисқ | бузуқлик, ахлоқсизлик, фаҳш; ахлоқий бузуқлик; бировнинг орқасидан ёмонлаб тарқатилган уйдирма; ғийбат, иғво; тўғри йўлдан адашиш. |
1555 | фирқа | махсус фикрга эга бўлган кишиларнинг ташкилий гуруҳи. |
1554 | фатҳа | араб ҳарфларининг тепасига қўйиладиган ҳаракат. “А” товуши билан ўқилади. |
1553 | фатво | Фатво - (араб. - тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) - исломда муфти ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад давоми... |
1552 | фасиҳ | очиқ-ойдин, равшан, аниқ, бурро. |
1551 | фард | якка, ёлғиз. |
1550 | файз | барака. |
1549 | фазл | фазилат, даража, яхшилик |
1548 | ушр | ўндан бир; чиққан ҳосилнинг ўндан биридан бериладиган эҳсон. |
1547 | учмоҳ | жаннат. |
1546 | усул илми | шариат ҳукмларини унинг асл манбалари – Қуръон, ҳадис ва ижмоъдан олиш илми. |