# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1515 | тавба | қайтиш, пушаймон бўлиш, қайта гуноҳ қилмасликка аҳд қилиш. |
1514 | таваккул | бирон-бир зотга умид боғлаш; ўзини Аллоҳ иродасига топшириш, фақат Унинг ризқ беришига умид боғлаш. |
1513 | табъа тобеъин | эргашганга эргашган. Мусулмон ҳолида тобеъинларни кўрган, эргашган ва шу ҳолида вафот этган киши. |
1512 | суфий | тасаввуф тариқатига мансуб шахс, мурид. |
1511 | сура | тизма, қатор, қўрғон, манзил, шараф; Қуръоннинг бўлимлари. Қуръони каримда 114 та сура бор. |
1510 | соҳиб | эга |
1509 | солиҳ | тўғри, салоҳиятли (адолатли ҳисобланган ровий) |
1508 | собит | мустаҳкам (зеҳнда мустаҳкам) |
1507 | сирож | чироқ, зиё, ёруғлик. |
1506 | сирка | мевалардан ачитиб тайёрланган суюқлик. |
1505 | силсила | занжир, ҳалқа. |
1504 | сиқа | ишончли (адолати ва зеҳни юқори даражада бўлган ровий) |
1503 | сийрат | хулқ-атвор, таржимаи ҳол, яшаш турмуш тарзи, ҳаёт кечинмалари. |
1502 | сидқ | ростгўйлик |
1501 | сиддиқ | чин дилдан тасдиқ этиб ишонувчи, валийлик мартабаси. |