# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1530 | таҳлил | “Ла илаҳа иллоллоҳ” калимаси. |
1529 | таҳажжуд | тунда ўқиладиган нафл намоз, бедор бўлмоқ, бедорлик. |
1528 | тафсир | баён қилиш, очиб бериш, равшан қилиш, изоҳлаш, шарҳлаш; Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари, араб тили грамамтикаси қоидалари ва балоғат илмининг усулларига таяниб Қуръон оятларининг мазмунини ёритиб давоми... |
1527 | тасаввуф | пўстин кийиш, сўфийлик йўли; инсоннинг руҳий оламига боғлиқ қараш ва амалиётлар мажмуи. |
1526 | таровеҳ | ҳордиқ чиқариш, тин олиш; рамазон ойи давомида кечалари ўқиладиган қўшимча намоз. |
1525 | тариқат | йўл, усул, услуб. Аллоҳга яқинлашиш ва Унинг розилигига эришишмақсадида жорий этилган қоида ва русумлар мажмуаси. |
1524 | талқин | қайта-қайта такрорлаб айтиб туриш. |
1523 | тақво | сақланиш, парҳезкорлик, Худодан қўрқиш; дўзахдан сақланиш; Аллоҳнинг буйруқларини бажариш, қайтарган ишларидан қайтиш. |
1522 | такбир | улуғлаш, Аллоҳни улуғлаш билан боғлиқ бўлган ибора. |
1521 | такаллуф | илтифот. |
1520 | тажвид | Қуръонни қироат билан ўқиш. |
1519 | тадлис | алдамчилик, товламачилик, фирибгарлик. |
1518 | тавҳид | Аллоҳни ягона санаш, ёлғиз деб эътиқод қилиш |
1517 | Таврот | Мусо алайҳиссаломга нозил қилиншган илоҳий китоб. |
1516 | тавоф | Каъбанинг атрофида айланиш жараёни. |