# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1545 | умму | онаси. Масалан: Умму Ҳабиба – Ҳабибанинг онаси. |
1544 | уммат | халқ, миллат; динга эътиқод қилувчилар жамоаси; Аллоҳнинг бандалари; Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтирган мусулмонлар. |
1543 | уламо | олим сўзининг кўплиги, билимдон. |
1542 | тожир | савдогар, тижоратчи. |
1541 | тобеъин | издош, эргашган. Имонли ҳолда саҳобийни кўрган, у билан суҳбат қурган ва шундай имонда вафот этган киши. Улар саҳобийларнинг ишларини давом эттирганлар. |
1540 | тиловат | Қуръони карим суралари ёки оятларини ёддан ўқиш. |
1539 | таълифот | ёзилган асарлар. |
1538 | таълиф | ёзиш. |
1537 | таълиқ | санадининг аввалида битта ёки ундан кўп ровий кетма-кет тушириб қолдирилган. |
1536 | таъзия | юпатиш, ҳамдардлик билдириш, азадор кишига тасалли бериш, аҳвол сўраш. |
1535 | таъвил | изоҳлаш, асл маъносига қайтариш, айрим мураккаб оятлар мазмунини ўз билими доирасида изоҳлаш. |
1534 | ташдид | иккилантириш. Бир ҳарфни икки марта ўқиш. Масалан: катта, оббо... |
1533 | таҳриф | ўзгартириш. |
1532 | тахриж | чиқармоқ (ҳадис олинган манбаларни чиқариш) |
1531 | таҳорат | тозалик, поклик, озодалик; ибодат олдидан тозаланиш. |