# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1118 | бозақ | Бозақ – узум шарбатини пишириб тайёрланадиган ичимлик. |
1117 | фуққоъ | Фуққоъ – арпа ёки туйилган майиздан тайёрланадиган ичимлик. |
1116 | буср | Буср – хурмо навларидан бири. Унинг мевасини ёриб, сувга солиб, ачитиб хамр тайёрланган. Бундай хамрни «фазих» деб аташган. Фазих – хамр турларидан бири бўлиб, ўт теккизмай қилинган. У гоҳида ғўр давоми... |
1115 | балдаҳ | Балдаҳ – Маккаи Мукаррама яқинидаги водийнинг номи. |
1114 | анбар | Анбар – катта балиқ тури, кит (кашалот). Тишлари кўп, ўзи катта ва оғир бўлади. |
1113 | мурий | Мурий – хамрнинг ичига балиқ, туз солиб, қуёш нурига қўйиб тайёрланадиган сирка. Балиқ билан қуёш нури хамрнинг таъсирини кетказади, маст қилиш хусусиятини йўқ қилади. Матнда «сўйгандир» деганда давоми... |
1112 | миъроз | Миъроз – кетига пат қадалмаган камон ўқи, учи ўткирланган ёки темир тиғли ёғоч. У ов қуроли ҳисобланган. |
1111 | фараъ | Фараъ – туянинг биринчи боласи бўлиб, жоҳилиятда уни олиҳаларга атаб сўйишар эди. Жоҳилият араблари яна ражаб ойининг ўнинчи куни ҳам ибодат маъносида туя сўйишар ва уларини «атира» деб аташарди. |
1110 | қубо | Қубо – Мадинаи Мунавваранинг ғарбидаги жой номи. Масжиди Набавийдан тахминан 5 км узоқликда жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келганларида давоми... |
1109 | кабас | Кабас – арокнинг меваси. Арок мисвок олинадиган дарахт бўлиб, унинг меваси анжирга ўхшаш бўлади. Рус тилида «сальвадора персидская» дейилади. |
1108 | тарра | Тарра – бодрингнинг бир тури. Одатда узунроқ, серсув, серуруғ бўлади. |
1107 | абоа | Абоа - жундан тикилган, чопонга ўхшаш устки кийим. |
1106 | сарид | Сарид – таом тури. Уни ўзбек тилида «тўғрамча» дейиш мумкин. Унинг тайёрланиши қуйидагича: сувга туз солиб, унда гўштни озгина суви қолгунча, узоқ қайнатилади. Кейин буғдой нонни тўғраб, устидан давоми... |
1105 | ҳубла | Ҳубла – бутасимон дуккакли дарахт, акас (акация) дарахтининг бир тури. Самура ҳам дейилади. |
1104 | ҳашафа | Ҳашафа – ғўр ҳолида шохида қоқи бўлиб қолган сифатсиз хурмо. |