Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1085 тавр

Тавр – тош ёки мисдан ясалган, суюқликлар учун мўлжалланган, ичи чуқур идиш, тоғорача.

1084 қассий Қассий – зайтун поясига ипак аралаштириб тўқиладиган мато бўлиб, ўша вақтларда Мисрнинг Қасс деган шаҳридан олиб келинган; дебож – ўриш-арқоғи ипакдан бўлган юпқа шойи; истабрақ – дебожнинг давоми...
1081 табаттул

Табаттул – ибодат мақсадида аёллардан четланиш, уйланмай ўтиш.

1080 суфра

Суфра – хушбўйликнинг бир тури. Унинг ранги сариқ бўлиб, одатда келин-куёвлар ишлатишар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Авфнинг уйланганини кийимидаги ўша доғдан билган эканлар.

1079 ҳанзала

Ҳанзала – қовоқсимонлар синфига, тарвузсимонлар оиласига мансуб, таъми аччиқ полиз экини ва унинг меваси; русчада колоцинт.

1078 утружжа

Утружжа – ёввойи рутасимонлар оиласига мансуб, хушбўй, лимонсимон ўсимлик ва унинг меваси; русчада цитрон. 

1077 руқя

Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб, дам солиш ҳам руқя дейилаверади.

1076 ямома Ямома – Арабистон ярим оролида жойлашган қадимий шаҳарлардан бири. Ҳозирда Нажд ерларига тўғри келади. Ямома жанги ҳижрий 632 санада содир бўлган. У ридда уруши сирасига киради. Бу жангда 70 нафар ёки ундан ортиқ давоми...
1075 муаввизатайн

Муаввизатайн – икки паноҳчи. «Қул аъуузу», яъни «Паноҳ тилайман», деб айт» деб бошлангани учун Фалақ ва Наас суралари шу номни олган.

1074 сомад

Сомад – беҳожат ҳожатбарор.

1073 аҳад

Аҳад – ягона. 

1072 номус

Номус – сир соҳиби, яъни Жаброил алайҳиссалом.

1071 алақ

Алақ – лахта қон; зулук.

1069 ғабиитун

Ғабиитун» – ҳавдаж остидан қўйиладиган эгарсифат мослама, қўм. 

1068 қатабун

«Қатабун» – кичик эгар, туянинг ўркачисича келадиган эгар тури. 

Топ рейтинг www.uz Openstat