# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1134 | тафоул | Тафоул – яхшиликка йўйиш, шумланишнинг зидди. |
1133 | вашм | Вашм – танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш, татуировка. |
1132 | сарғ | Сарғ – Табук водийсига қарашли шаҳарча. Ҳижознинг Шомга туташ тарафида жойлашган. |
1131 | робаъийя | «робаъийя» сўзи «тишлар» деб таржима қилинди. Робаъийя деб устки ва пастки жағлардаги курак тишларнинг ёнида жойлашган тишлар, яъни устки ва пастки II тишларга айтилади. Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми... |
1130 | софар | «Софар» сўзи ҳам турлича изоҳланган: а) жоҳилият арабларида очлик туфайли одамнинг ичида «софар» деган бир қурт пайдо бўлади, у инсонга озор беради ва бошқага ҳам ўтади, юқади, деган тушунча давоми... |
1129 | ҳома | «Ҳома» сўзи тунда учиб юрадиган қушни билдиради. «Ҳома йўқ», дегани ўша қуш бахтсизлик келтиради, деб эътиқод қилиш йўқ, деганидир. давоми... |
1128 | тияра | «Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига давоми... |
1127 | шақиқа | Шақиқа – бошнинг ярми ва икки чеккаси оғрийдиган касаллик; мигрень. Унинг чаккадаги томирларнинг лўқиллаб оғриши, кўнгил айниши, қусиш каби аломатлари бор. |
1126 | лаҳйу жамал | Лаҳйу Жамал – Макка билан Мадина ўртасидаги қудуқ ва унинг атрофидаги ҳудуд. У Мадинага яқин бўлиб, Маккага юришда Жуҳфадан кейин келади. |
1125 | зотилжам | Зотилжам – «Зотул жанб» атамаси илгари икки хил касалликка нисбатан ишлатилган. Биринчиси: ҳозирда тушуниладиган, ўпканинг қаттиқ шамоллаши, яъни пневмония. Иккинчиси эса: кўкрак қисмида нохуш ҳид ҳосил давоми... |
1124 | саъут | Саъут – бурунга томизиладиган дори. |
1123 | имдод | Имдод – ёрдам, мадад сўраб қичқириш. |
1122 | жаво | Жаво – об‑ҳаво ёқмаслиги оқибатида пайдо бўладиган, қорин шишиш касаллиги. |
1121 | бирзавн | «Бирзавн» (кўпликда «барозиину», урғочиси «бирзавнатун») – ажам оти. Айтишларича, бундай отлар араб юртларига Рум мамлакатларидан келтирилган. Бу отларнинг араб отларидан фарқи шуки, уларнинг давоми... |
1119 | тило | Тило – мусаллас. Бу сўз аслида зарҳал, лок деганидир. Бу ичимлик тайёр бўлганда шу рангда бўлади, номи ҳам шундан олинган. Бу шароб масаллиқнинг учдан бири қолиши билан давоми... |