Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1103 силқ

Силқ – барг лавлаги (мангольд).

1102 зобб Зобб – судралиб юрувчи ўтхўр ҳайвонлардан бўлиб, иссиқ ўлкаларда яшайди. Эчкемарга ўхшаш бўлгани учун унинг номи баъзи таржималарда хато равишда эчкемар ёки калтакесак деб ўгирилган. Зобб Арабистон давоми...
1101 юлгун

Юлгун – патсиз ўқ.

1099 қуст Қуст – Ҳинд, Хитой ерларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. Шунинг учун уни «ҳинд қусти» дейилган. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун уни «денгиз қусти» ҳам деб аталган. давоми...
1098 халуқ суфра

Халуқ суфра – сариқ рангли хушбўйлик тури.

1097 ақро «Ақро» (ёки «ҳалқо») – бу ибора арабларда койиш маъносида ишлатиладиган сўзлардандир. «Ақро» – «бўғизидан сўйилгур» дегани, «ҳалқо» эса икки хил маънони билдиради: давоми...
1094 урфут

Урфут – унча баланд бўлмаган, тиканли, бутасимон дарахт. Унинг шираси бадбўй бўлади. Асалари ундан еб қўйса, ўша ёқимсиз ҳид асалга ҳам уриб қолади.

1093 укка

Укка – теридан қилинган юмалоқ меш. Унга асосан ёғ ва асал солинган.

1092 мабтута

Мабтута – боин талоқ қилинган аёл.

1091 розиқия

Розиқия – зиғир матосидан тикилган узун оқ кийим. 

1090 сипар

Сипар – қалқоннинг бир тури.

1089 азл

Азл – ҳомиланинг олдини олиш мақсадида эркакнинг уруғни бачадондан ташқарига тўкиши. 

1088 хаттий

Хаттий – Баҳрайн соҳилидаги Хат деб аталган жойдан келтирилган найза.

1087 зарнаб

Зарнаб – хушбўй ўсимлик.

1086 нақиъ

Нақиъ – хурмо ивитмаси. У майиздан ҳам тайёрланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat