Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
360 савдонинг васфи «Савдонинг васфи» унинг рукни ва маҳаллидан ташқари нарсаларидир. Мисол учун, нотўғри шарт ёки йўқ нарсани сотиш кабилар.
359 савдонинг асли «Савдонинг асли» деганда унинг рукни ва маҳалли кўзда тутилади.
358 савдонинг маҳалли «Савдонинг маҳалли» деганда савдо моли кўзда тутилади.
357 савдонинг рукни Савдонинг рукни ийжоб ва қабулдан иборатдир.
356 саҳиҳ савдо Асли ва васфи шаръий бўлган, бировнинг ҳақи унга боғлиқ ва хиёри бўлмаган савдо саҳиҳ бўлади.
355 харож Бир нарсани сотиб олган шахс, унинг айби туфайли айниб қолиб, эгасига қайтариб бергунча муддатда келтирган фойдадир.
354 байъ Байъ ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Шариатда эса, бир молни иккинчи бир мол муқобилига ийжоб ва қабул ила олишга «байъ» деб айтилади.
353 тасаррий «Тасаррий» чўрисидан хотин ўрнида фойдаланишдир. «Тасаррий» чўрини уйда ўтирадиган қилиб, кечаси бирга ётиши билан бўлади. Бунда никоҳ бўлмайди. Никоҳни истаган хожа олдин чўрисини озод қилади ва кейин никоҳига давоми...
352 ашара Арабча ўн
351 даҳр Бу лафз маърифа(аниқ) бўлганда абадийликни ифода қилишига ҳамма уламолар иттифоқ қилганлар.
350 маърифа аниқ
349 накра ноаниқ
348 ҳийна «Ҳийна» сўзи Қуръонда соат, қирқ йил ва олти ой маъносида ишлатилган. Ҳанафий мазҳаби «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир» деган қавлга биноан ўртачаси, олти ойни олган. «Ҳийна» сўзи «олти ой» маъносини англатишига далил давоми...
347 ҳадий «Ҳадий» Макка мискинларига қилинадиган садақадир.
346 фокиҳа Арабларда таомдан кейин кўнгил ёзиш учун тановул қилинадиган меваларни «фокиҳа» дейилади. Баъзи уламолар: шафтоли, анжир, беҳи ва нок ҳам фокиҳа, деганлар.
Топ рейтинг www.uz Openstat