# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
345 | тобийх | Араблар гўштдан пиширилган таомни «тобийх» дейдилар. |
344 | каффорот | Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. |
343 | беҳуда қасам | «Беҳуда қасам» деб ўйламай-нетмай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга ҳам айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам, валлоҳи, биллааҳи, таллоҳи, деб юборишаверади. Бунда қасам ичиш давоми... |
342 | қасам | Бизнинг тилимиздаги «қасам» ва «онт» сўзлари ўрнига араб тилида «қасам», «ҳалиф» ва «ямин» сўзлари ишлатилади. «Ямин» сўзи Туркияда ҳам арабча маъносида ишлатилади. «Ямин» сўзи «ўнг томон», «ўнг қўл» маъноларини давоми... |
340 | тартил | «Тартил» арабча сўз бўлиб, Қуръоннинг ўқилиш сифатига, кайфиятига ва уни ўргатадиган илмга нисбатан ишлатилади. Бу илм яна «тажвид», «тиловат ҳаққи» каби номлар билан ҳам аталган.Тартил («ротл» ўзагидан олинган) сўзи давоми... |
339 | лиъон | «Лиъон» сўзи «лаънат»дан олинган бўлиб лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинони рад этган хотиннинг қозининг олдида бир-бирларини лаънатлашларига давоми... |
338 | зиҳор | «Зиҳор» сўзи «зоҳр» ўзагидан олинган бўлиб, инсоннинг орқа(бел» томонига айтилади. Шариатда эса, эрнинг ўз хотинига: «Сен мен учун онамнинг орқа(бел томони кабисан» дейишига айтилади. Бу гап «Онам хотиним бўлсин», давоми... |
337 | хулуъ | «Хулуъ» сўзи луғатда «кийим ечиш» маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса, хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб эри билан ажрашишига «хулуъ» дейилади. Чунки, эру хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида давоми... |
336 | ийло | «Ийло» луғатда «қасам ичиш» маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади. |
335 | ражъат | «Ражъат» бир ёки икки талоқ қилинган хотинни эр ўз ихтиёрига қайтариб олишидир. |
334 | боин талоқ | Бу хилдаги талоқ иккига бўлинади: А) Кичик боин. Б) Катта боин. Кичик боин талоқ ақди никоҳдан кейин жинсий яқинлик қилмай туриб, киноя лафзларига шиддат, қаттиқ, катта каби васфларни(сифатларни) қўшиб қилинган, хотин давоми... |
333 | ражъий талоқ | Ҳақийқий духул–жинсий яқинликдан кейин, очиқ-ойдин лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми ила нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ ражъий давоми... |
332 | атф | боғловчи |
331 | ал-явм | Араб тилида «ал-явм» сўзи бизнинг тилимиздаги «кун» маъносини ифода қилади ва тонг отгандан қуёш ботгунча бўлган муддатни билдиради. Лекин шу билан бирга, жумлада ўзи билан келадиган ибораларнинг маъносига давоми... |
330 | бидъий талоқ | Сунний талоққа хилоф талоқни «бидъий талоқ» дейилади. «Бидъий» «бидъатга мувофиқ» дегани бўлиб суннатга хилоф маъносини англатади. Бидъий талоқ қилган одамнинг талоғи тушади. Аммо, ўзи катта гуноҳ қилган бўлади. |