Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
329 сунний талоқ Талоқнинг иккинчи тури ҳасан талоқ бўлиб уни «сунний талоқ» ҳам деб аталади. Бунда аёлнинг духул қилинган ёки қилинмаганига ҳамда ҳайзу нифос кўриш ёки кўрмалигига қараб турли ҳолатлар бўлади. Агар аёл духул давоми...
328 аҳсан талоқ Аёл ҳайздан пок бўлгандан кейин, у билан яқинлик қилмай туриб бир талоқ қўйиб, иддаси чиққунча кутиш аҳсан талоқ бўлади.
327 иғлоқ «Иғлоқ» сўзи луғатда «беркитиш», «ёпиб қўйиш» маъносини англатади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги иғлоқдан нима кўзлангани ҳақида турлича фикрга борганлар.
326 талоқ «Талоқ» сўзи луғатда «моддий ва маънавий тугунни ечиш» маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, махсус лафз ила никоҳни кетказиш ёки ҳалоллигини нуқсонга учратишга талоқ деб айтилади. Махсус лафздан мурод талоқ давоми...
325 муаллақ аёл «Муаллақ аёл» деб хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас–аросат ҳолда «осилиб» қолган аёлга айтилади.
324 Ҳудайбия сулҳи

Ҳудайбия деган жойда мусулмонлар ва Макка мушриклари ўртасида сулҳ тузилган. Бу сулҳ тарихда «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳур.

323 муъажжал Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкин. Дастлабкиси аввал берилади ва маҳри муъажжал–«эрта маҳр» деб аталади. Кейингиси кейин берилади ва маҳри муажжал–«кечиктирилган маҳр» деб аталади.
322 табиий монеълик «Табиий монеълик» деганда, эру хотиндан бошқа шахснинг улар билан бирга бўлиши кўзда тутилган.
321 ҳиссий монеълик «Ҳиссий монеълик» деганда, эр беморлиги туфайли вақтинча жинсий алоқага ярамай тургани кўзда тутилади. Шунингдек, аёлнинг фаржида тўсиқ бўлиб, жинсий алоқага монеъ бўлиши ҳам ҳиссий монеъликка киради.
320 холий «Холий» жой деганда, ҳамма томони яхши тўсилган, эр ва хотиннинг изнисиз олдиларига биров кира олмайдиган макон кўзда тутилади.
319 хилвати саҳиҳа «Хилвати саҳиҳа»–«саҳиҳ хилват» деганда ақди никоҳдан кейин эру хотин бир жойда холий қолиб, уларни жинсий алоқадан тўсувчи ҳиссий, шаръий ва табиий монеликлар бўлмаслиги кўзда тутилади.
318 маҳр «Маҳр» ақди никоҳ ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган хотинга берилиши лозим бўлган молдир. Маҳр турли номлар билан номланади, Қуръони Каримда садоқ, садақа, ажр, фарийза, ниҳла атамалари ишлатилган.
317 фузулий Бировнинг изнисиз уни бошқа шахсга никоҳлаб қўйган кишини «фузулий» дейилади. Бундай пайтда ўзидан сўралмай никоҳ қилинган одам рози бўлса, никоҳ жорий бўлади. Агар у рози бўлмаса, никоҳ жорий бўлмайди.
316 мавло Мавло тушунчаси ҳам аввалги пайтларда бўлган. «Мавло»–озод қилинган қул ёки бировнинг қўлида исломни қабул қилган шахс бўлиши мумкин.
315 асаба сўзи луғатда «яқин турган», «ёпишган» деган маънони англатади. Киши бошини маҳкам боғлаб олишига ишлатган боғичга ҳам шу сўз ишлатилади. Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки, унга давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat