Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
390 ижара «Ижара» сўзи луғатда «эваз» ва «савоб» маъносини англатади. Қилинган нарсага бериладиган мукофотнинг «ажр» деб аталиши ҳам шундан. Шариат истилоҳида эса: Маълум нафни шунга ўхшаш маълум зиммадаги ёки айни эвазга давоми...
389 руқбаа «Руқбаа» луғатда муроқабот «кутиб туриш» маъносини билдиради. Яъни «Бу нарса сенга, сен олдин ўлсанг, менга қайтади, мен олдим ўлсам, сенда қолади», дегани бўлади.
388 ҳиба «Ҳиба» манфаат берадиган нарсани бировга етказишдир. Ҳанафий фуқаҳолар истилоҳида эса: Ҳиба муайян молни бировга эвазсиз мулк қилиб беришдир. Бундан вақтинчалиқ фойдаланиб туриш учун ёки ижарага берилган нарсалар давоми...
387 мислий «Мислий» деганда кайлий, вазний ва ададий нарсаларни нарх қилиб беришни тушунилади. «Мислийдан бошқа нархлар» деганда кийим, ҳайвон ва кўчмас мулк каби нарсалар киради.
386 тақсимлаш «Тақсимлаш»–меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир.
385 қисма «Қисма» луғатда «тақсимлаш» маъносини билдиради. Фуқаҳолар истилоҳида эса: Қисма тарқоқ ҳақни тайин қилишдир. Бир мулк бир неча кишининг қўлига ўтганда улардан ҳар бирининг ўша мулкдаги ҳақини аниқлаб бериш «қисма» давоми...
384 сарф «Сарф» сўзи «зиёда» маъносини билдиради. Шариатда: «Сарф» нақд пулни нақд пулга, хоҳ бир жинсдан бўлсин, хоҳ турли жинсдан бўлсин, сотишдир. Ажрашмасдан туриб икки тарафдан қўлма-қўл олди-берди бўлиши шарт давоми...
383 салам «Салам» луғатда «таслим қилиш», «бериш» маъносини анг-латади. Шариатда эса, зиммадаги васф қилинган молнинг қийматини олдиндан беришга айтилади. Бундай савдони «салаф» ҳам дейилади, бу «қиймати олдин берилган» давоми...
382 насия рибоси Қарзни адо этишни кечга суриш эвазига олинадиган фойда. У оддий қарз бўлса ҳам, сотиб олинган нарсанинг нархи бўлса ҳам–барибир. Агар бир кило буғдойни қишда олиб, ёзда уни бир ярим кило қилиб қайтаришга келишилса, давоми...
381 рибо ал-фазл Олтин, кумуш, буғдой, арпа, туз ва хурмолардан бир жинсдаги нарсани алмаштиришда зиёда олишдир. Буни савдо рибоси ҳам дейилади. Мисол учун, тиллони тиллога сотса ва бири иккинчисидан кўп бўлса, «рибо ал-фазл» бўлади. Бу давоми...
380 вазн «Вазн» деб тилло ва кумушни тарозида тортишга айтилади.
379 кайл Кайл - зироат маҳсулотларини, хусусан, хурмо, буғдой, арпа кабиларни махсус идишда ўлчашдир. Масалан, соъ номли идишга маълум миқдорда маҳсулот сиққан. Ўшанга ўхшаш идишларни ўлчов қилиб олиб, маҳсулотлар миқдорини давоми...
378 рибо «Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса: Молни молга алмаштиришда икки ақд қилувчидан бирига келадиган эвазсиз ортиқча мол рибодир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади: «Рибони давоми...
377 шуфъа «Шуфъа» луғатда, «қўшиш» маъносини англатади. Шариатда эса, эски шерикка шериклик нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишини англатади. Бир киши шериклик уйини шериги билан келишиб сотди. Кейин харидор билан давоми...
376 иқола «Иқола» сўзи арабча бўлиб, луғатда «бўшатиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса: Иқола икки шарномачининг ҳақларида шартномани бузишдир. Иқола никоҳ ақдидан бошқа барча ақдларда жорийдир. Аммо савдо ақдини давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat