Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
267 Макка Maккa - yлуғ, мyқaддac шaҳap. Aллoҳ тaoлo yнинг нoми билaн Қypъoни Kapимдa қacaм ичгaн. Ўзининг yйи бўлмиш Kaъбaнинг шy шaҳapдa қapop топишини иpoдa қилгaн. Oxиpзaмoн Пaйғaмбapи Myҳaммaд aлaйҳиccaлoмнинг ҳaм шy шaҳapдa дyнёгa кeлишлapини xoҳлaгaн. Oxиpги китoби давоми...
266 Ҳаж Ҳаж - Маккани зиёрат қилиш, исломнинг беш асосий рукнларидан бири. Ҳ. амали уни адо этишга қурби етган барча мусулмонлар учун (жуда бўлмаганда умрида бир марта) фарздир; унга қурби етмаганлар ўзларининг ўринларига давоми...
265 эътикоф «Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» маъноларини ифода қилади. Шариатда эса «Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир».
264 фидя «Фидя»нинг луғавий маъноси, «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.
263 шаръий кундуз «Шаръий кундуз» деганимиздан шаръий бўлмаган кундуз ҳам борлиги келиб чиқади. Шаръий бўлмаган кундуз «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Шаръий кундуз эса тонг отгандан давоми...
262 макруҳ рўза Бу хилдаги рўзани ҳанафий мазҳабида макруҳи танзиҳий ҳам дейилади. Улар қуйидагилардир: 1. Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 2. Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 3. Шанба кунининг ёлғиз ўзининг давоми...
261 мандуб ёки мустаҳаб рўза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза. 1. Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш. 2. Ҳар ойдан уч кун тутиш. 3. Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш. 4. Шавволдан олти кун тутиш. 5. Арафа давоми...
260 суннат рўза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади.
259 таъйинли бўлмаган вожиб рўза мутлақ назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазосини тутишдир.
258 тайинли вожиб рўза муайян назр рўзадир.
257 тайинли бўлмаган фарз рўза Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзасидир.
256 тайинли фарз рўза Рамазон рўзасини адо этишдир.
255 рўзани очувчи нарсалар «Рўзани очувчи нарсалар» деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ каби рўзанинг бузилишига сабаб бўлувчи барча нарсалар кўзда тутилгандир.
254 сиём Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шариат истилоҳида эса: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».
253 фитр садақаси Фитр садақаси ва Фитр закоти бир-бирининг ўрнига ҳамда садақа ва закот сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat