Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
196 истисқо «Истисқо» арабча сўз бўлиб, «серобчилик», «суғориш талаб қилиш» маъноларини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса, уни талаб қилишга айтилади.
195 кусуф «Кусуф» сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. «Хусуф» сўзи ой тутилишига ишлатилади. Амалда эса, иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади.
194 тарвийҳа Таровеҳ намозининг ҳар тўрт ракъатидан кейин ўтиришга айтилади ва унинг исмидан таровеҳ намозининг номи олингандир. Ушбу ўтириш пайтида ҳар юртнинг одамлари ўзларига одат бўлиб қолган тасбиҳ ва таҳлиллардан давоми...
193 таровеҳ намози Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. «Таровеҳ» роҳат-истироҳат маъносидадир. Чунки, мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.
192 таҳажжуд намози Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилдан кейин вожиблиги насх қилинган.
191 авваабийн намози Бу намоз Шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки ракъатдан қилиб ўқилади.
189 истихора «Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун Истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан давоми...
188 шукри вузуъ Тоҳаратнинг шукри - маъносини билдиради. Бу тоҳарат қилгандан кейин ўқиладиган намоз.
187 зуҳо – чоштгоҳ намози Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал давоми...
186 салотуш Шуруқ «Шуруқ намози» ҳам дейилади. «Шуруқ» дегани қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ намози чоштгоҳ намозининг энг аввалги вақт-даги намозидир.
185 мукаммилот Фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлар.
184 витр Витр Хуфтон намозидан сўнг ўқиладиган уч ракатлик намоз. «Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Бизнинг Ханафий мазҳабимизда Витр намози вожибдир.
183 сутра Намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам, бўлади. Мақсад, намозхоннинг давоми...
182 хушуъ Аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. «Хушуъ» қўрқув билан сукунатнинг бирга қўшилганидир. Мўминлар намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини давоми...
181 мутлақ калом Намозда қасданми, унутибми, билмасданми, хато тарийқасидами ёки мажбуранми гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарф-ни нутқ қилиш билан бўлади.
Топ рейтинг www.uz Openstat