# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1485 | ризқ | Аллоҳнинг ҳар бир инсонга берган улуши. |
1484 | рижол | ҳадис ривоят қилган кишилар |
1483 | риёзат | қийналиш, заҳмат, машаққат, тариқат шартларидан бири. |
1482 | риё | хўжакўрсин. |
1481 | раъй | фикр, таққослаш |
1480 | раҳматуллоҳи алайҳ | унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин |
1479 | расул | элчи, чопар, пайғамбар, набий. |
1478 | работ | мусофирхона, бекат, шаҳар атрофи, карвонсарой, савдо жойи. |
1477 | раббоний | илоҳий, Аллоҳга ҳақиқий боғланган. |
1476 | пешво | раҳнамо; раҳбар, устоз; маълум бир соҳа ёки ишда етакчи, илғор киши. Дин ва шариат қонун-қоидаларини ҳимоя қилувчи олимлар, уламо ва ҳукамолар. |
1475 | парҳезкор | тақводор, художўй, диёнатли. |
1474 | Пайғамбар | Аллоҳнинг буйруқларини бандаларга етказувчи шахс, хабар келтирувчи. |
1473 | оят | илоҳий мўъжиза, белги; Қуръон сураларининг таркибий қисми. |
1472 | охират | сўнг, ниҳоя, тамом бўлиш; нариги дунё; охирги кун. Одам вафот этгандан кейин борадиган дунё, олам; дунёнинг тугаши. |
1471 | осий | исён қилувчи, итоатсиз, гуноҳкор. Аллоҳнинг буйруқлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига риоя қилмайдиган, шаръан тақиқланган ишларга қўл урадиган шахс. |