# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1425 | муржиий | 7–8 асрларда пайдо бўлган илоҳиёт оқими тарафдорлари. |
1424 | мунофиқ | товламачи, фирибгар, алдоқчи, иккиюзламачи, сотқин, хони, дили бошқа тили бошқа; муғамбир; дилида имони йўқ, лекин жонини ёки молини сақлаб қолиш учун хиёнат мақсадида мусулмонлар сафига қўшилган. |
1423 | мунозара | баҳс-мунозара, илмий беллашув. |
1422 | мункар ва накир | ўлганларни қабрда дастлабки сўроқ қилувчи икки фариштанинг номи. |
1421 | мункар | инкор этилган, рад қилинган, қайтарилган амал. |
1420 | мунаққид | танқидчи. |
1419 | муқим | бир жойда яшовчи, мусофирнинг акси, истиқомат қилувчи, туб жой аҳолиси. |
1418 | мужтаҳид | интилувчи, ғайрат қилувчи. Ижтиҳод қилиш даражасига етган фақиҳ олим. Ўрта асрларда исломда ижтиҳод ҳуқуқига эга бўлган, яъни мустақил равишда диний ақидавий ва ҳуқуқий масалалар бўйича хулоса бера давоми... |
1417 | мужаллад | том, жуз |
1416 | мужаввид | Қуръони каримни тажвид билан ўқийдиган киши. |
1415 | мударрис | дарс берувчи, ўқитувчи, педагог, сабоқ берувчи, устоз, муаллим, домла. |
1414 | мудаллис | алдоқчи, фирибгар, қаллоб, ёлғончи, алдамчи, ҳадисларни сохталаштирувчи |
1413 | муаррих | тарихчи, тарих илми билан шуғулланадиган киши. |
1412 | муаллақ | ҳадис ровийларининг саҳобадан пастдаги табақа ва ҳоказо бир ё ундан кўп ровийнинг тушиб қолиши. |
1411 | мисвок | тишни тозалайдиган восита. Ҳадисларда унинг суннатлиги айтиб ўтилган. |