Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1455 Набий

пайғамбар, илоҳий хабар келтирувчи, Аллоҳнинг фармойишини инсонларга етказиб берувчи воситачи шахс.

1454 мўъжиза

ақлни ожиз қолдирувчи ҳодиса.

1453 муътазилий

8–асрда араб халифалигида вужудга келган, мусулмонлардан ажралиб чиққан оқим.

1452 муъжам

муҳаддис ҳар бир устозидан ривоят қилган ҳодисаларни бир жойга келтириб жамланган

1451 мушрик

Худога шерик берган. Кўпхудоликнинг араб қабилалари ўртасида, Ислом вужудга келишидан олдин кенг тарқалган содда шакли. Мушриклар турли нарсаларга: тош, бут, ҳайкал, сурат, ҳайвон... ибодат қилишган.

1450 мухтасар

қисқартирилган, лўнда баён қилинган, ихчам.

1449 муҳожир

Макка фатҳига қадар Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиб Маккадан Мадинага кўчиб борган мусулмонлар.

1448 муҳаққиқ

ҳақиқатга чиқарувчи, маълумотларнинг тўғри-нотўғрилигини аниқлаб, исботлаб берувчи.

1447 муҳаддис

ҳадис ривоят қилувчи; ҳадис рофийларига берилган хос номлардан бири бўлиб, ҳадисларни тўплаш, саралаш ва шарҳлаш билан шуғулланган олим.

1446 муфтий

фатво берувчи, диний масалаларда қарор чиқарувчи, шариат пешвоси.

1445 муфассир

Қуръони Каримни шарҳлаш ва тафсир қилишда мутахассис. Баён қилувчи

1444 муфаққиҳ

фақиҳ.

1443 муттафақун алайҳ

Имом Бухорий ва имом Муслимлар биргаликда ривоят қилган ҳадислар.

1442 муттасил

узлуксиз, кетма-кет, орага ровийлардан бирор киши тушиб қолмаган ҳадислар санади.

1441 муттасил

ровийлар силсиласининг бир-бирига кетма-кет боғлиқлиги

Топ рейтинг www.uz Openstat