# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1470 | ориф | билувчи, танувчи (Аллоҳни танувчи) |
1469 | олти китоб | машҳур олти муҳаддисларнинг китоблари. Уларнинг иккитаси саҳиҳ, тўрттаси сунан китоблари. |
1468 | олий санад | оз ровийлар билан энг юқори табақага етган силсила |
1467 | обид | ибодат қилувчи инсон |
1466 | нубувват | набийлик, пайғамбарлик, рисолат; Аллоҳ билан башар ўртасида воситачилик, Аллоҳнинг амри ва истакларини, рисолатни инсонларга етказиш. |
1465 | носих ва мансух | бекор қилувчи ва бекор қилинган; ўчирувчи ва ўчирилган. Аввалги ҳукмнинг кейингиси билан бекор қилиниши. Қуръоннинг айрим оятларини, баъзи ҳадисларни амалдан қолдириш, татбиқ этмаслик. Шу каби оят ва ҳадис давоми... |
1464 | номаи аъмол | амаллар номаси, дафтари. Икки фаришта (Кироман котибайн) томонидан ҳар бир кишининг савобли ишлари ва гуноҳлари ёзиб борилган дафтар. |
1463 | низо | тортишув, келишмовчилик, баҳс-мунозара. |
1462 | наҳйи мункар | ёмонликлардан қайтариш |
1461 | наҳв | томон, тараф; ўхшаш, мисол; чекка; синтаксис; араб тили грамматикаси. |
1460 | насс | очиқ ҳужжат. Бундан мурод оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маънолари. |
1459 | насроний | масиҳий, христиан. |
1458 | намозгоҳ | намоз ўқиладиган жой. |
1457 | назр | сўз бериш, ваъда қилиш, аҳд қилиш. |
1456 | назар аҳли | мушоҳадаги асосланган мулоҳаза, назарий қараш аҳли. |