# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1410 | миршаб | тунги пойлоқчи, ҳарбий аскарлар бошлиғи. |
1409 | минбар | масжидда имом ваъз айтадиган баланд жой, кенг зинапояли супа. |
1408 | милодий йил | милодий тақвимга асос бўлган йил. Унинг маъноси – туғилиш. Исо алайҳиссаломнинг туғилишлари – 1-йилнинг 1 январидан бошланган. |
1407 | мийсоқ | Аллоҳ таоло келажакда яратадиган барча бандаларининг руҳларини яратиб, улардан аҳднома олган кун. |
1406 | меҳроб | саждагоҳ; намозда имом сажда қиладиган макон. |
1405 | мерос | мол-мулк ёки мажбуриятларнинг эгаси вафот этиши билан бошқа шахс ихтиёрига ўтиши. |
1404 | мезон | тарози; маҳшар майдонида инсонларнинг савоб ва гуноҳлари тортиладиган тарози. |
1403 | маъсум | сақланган, дахлсиз; гуноҳсиз, пок, беғубор, бегуноҳ, тоза. |
1402 | маҳшар | тўпланиш, йиғилиш жойи. Инсонлар тирилиб, ўрнидан туриб тўпланадиган ва сўроқ қилинадиган кун. |
1401 | махлуқ | яратилган нарса. Аллоҳ яратган олам шу жумладан инсон ва бутун жониворларнинг, ашё, ўсимлик олами, барча мавжудотнинг умумий номи. Қуръонга нисбатан ишлатилганда, унинг яратилмаганлиги, илоҳийлиги, мўъжизакорлиги давоми... |
1400 | матн | ҳадис истилоҳида санаднинг ниҳояси, яъни маънолардан ташкил топган ҳадиснинг лафзлари. |
1399 | маслакдош | маслаги (йўналиши) бир бўлган, ҳаммаслак, ҳамфикр инсон. |
1398 | масжиди ҳаром | Маккаи мукаррамадаги масжид. Каъба ана шу масжид ичида жойлашган. |
1397 | масжиди набавий | Мадинаи мунавварадаги пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидлари. |
1396 | масжиди ақсо | узоқдаги масжид. Қуддус шаҳридаги яҳудийлик анъанасида муқаддас ҳисобланган қадимий ибодатхона (Сулаймон ибодатхонаси). Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Мусулмонларнинг илк қибласи. |