# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1166 | хизр | «Хизр» сўзи аслида «ям-яшил», «кўм-кўк», «сабза урган» деган маъноларни билдиради. |
1165 | ҳажрул-ямома | Ҳажрул-Ямома – Саудиянинг ҳозирги пойтахти Риёз ўрнида жойлашган қадимий шаҳарнинг номи. У Водил-қурода жойлашган. У ерда қадимий араб қабилалари, жумладан, Самуд қавмининг бир қисми истиқомат қилган. давоми... |
1164 | байтнинг ҳатими | Байтнинг ҳатими – Каъбанинг тарнов томонида одамнинг белича кўтарилган ярим айлана шаклидаги жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим», «Ҳижр» ёки «Ҳижри давоми... |
1163 | журҳум | Журҳум – қадимий араб сулолаларидан. Улар асли яманлик бўлган. |
1162 | минтақ | «Минтақ» – тананинг пастки қисмига ўраб олинадиган изор каби кийим. У аввалда худди пешбанд сингари хизмат вақтида кийиладиган аёллар кийими бўлган. Ҳожар онамиз Сора онамизнинг рашкини пасайтириш давоми... |
1161 | Набиюллоҳ | «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. |
1160 | халил | «Халил» сўзи аслида қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган чин дўстни англатади. Унинг мазмунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, давоми... |
1159 | сабо | Араб тилида «сабо» деб шарқдан эсган шамолга, «дабур» деб эса ғарбдан эсган шамолга айтилади. |
1158 | анжуж | Анжуж (аланжуж ёки яланжуж ҳам дейилади) – увднинг бошқа номи. Увд – исириққа ўхшаш, тутатиладиган хушбўй чўп. |
1157 | зарвон | «Зарвон» – қудуқнинг номи. Шориҳларнинг айтишича, аслида унинг номи «Зу Арвон» бўлган, кейин тилга мослашиб, «Зарвон» бўлиб кетган. |
1156 | раҳм | «Раҳм» сўзи бу ерда қариндошликни билдириб, келиб чиқиши раҳм‑шафқат, меҳрибонлик мазмунидаги «роҳиман» ўзагидандир. Аллоҳнинг «ўта меҳрибон» деган маънони билдирувчи исми – Раҳмон ҳам худди шу давоми... |
1155 | оқ бўлиш | «Оқ бўлиш» ибораси араб тилида «кесиш», «узиш» деган маънони билдиради, шаръий истеъмолда эса ота‑онага азият бериш, маъсият бўлмаган ишларда уларга итоатсизлик қилиш, уларни давоми... |
1154 | жиҳод | «Жиҳод» сўзи луғатда «бор имкониятни сарф қилиш», «бор‑будини ишга солиш» деган маъноларни билдиради. |
1153 | адаб | «Адаб» сўзи (кўплиги «одоб») «маъдаба» ўзагидан олинган бўлиб, одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади ва мақтовга сазовор хулқ‑атворларга, давоми... |
1152 | фадак | Фадак - Шим. Ҳижоздаги деҳқончилик воҳаси; Мадинадан 2-3 кунлик йўлда, Хайбар яқинида жойлашган. Ҳозирда мавжуд эмас. Ф. аҳолисини яҳудийлар ташкил этиб, улар ғалла ва хурмо етиштириш билан шуғулланганлар. Исломнинг давоми... |