Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1029 фазих

Фазих – хамр турларидан бири. У буср деган навли хурмо мевасини ёриб, ичига сув қуйиб, ачитиб тайёрланган.

1028 тайба

Тайба – пок, тоза, мусаффо дегани бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу сўзлари билан Мадинанинг номларидан бири бўлиб қолган.

 

1027 фадакча тўқим

Фадакча тўқим – Фадакдан келтирилган, ўша ерда тикилган тўқим. Фадак Мадинадан 2-3 марҳала (88-132 км) узоқликда жойлашган. 

1026 ют

Ют ‒ дон-ғалла унмаган йил; очарчилик, қаҳатчилик.

1025 фожирларча

Фожирларча ‒ ёлғон қасамхўрлик билан. 

1024 сабр қасами «Сабр қасами» ‒ эгасидан ўташи талаб қилинадиган, ҳатто ўташга мажбурлаш учун эгаси ҳибсга олинадиган қасам. «Сабр» сўзи ушлаб туриш, ҳибсга олиш деган маъноларни билдиргани учун бу қасам давоми...
1023 аҳмас «Аҳмас» (кўплиги «ҳумс») – луғатда «диний удумларга қаттиқ берилган» деган маънони билдиради. Қурайш қабиласи араблар ичида диний раҳнамо ўлароқ, турли диний урф-одатларни чиқариб, уларга маҳкам давоми...
1022 қудайд

Қудайд – Макка билан Мадина ўртасидаги серсув, обод қишлоқ. Бу исм аслида ўша ердаги булоқнинг номи бўлган.

1021 истилом

Истилом – Каъбанинг рукнини ўпиш ёки қўл билан силаш. Бунинг имкони бўлмаса, истилом узоқдан туриб, имо-ишора билан ёки ҳасса каби нарсалар билан қилиниши мумкин.

 

1020 икки рукн Икки рукн – Рукн деб Каъбанинг ташқи бурчакларига айтилади. «Икки рукн» деганда Каъбанинг Ҳижр тарафидаги рукнлари назарда тутилади. Улар Яманий рукн ва Ҳажарул асваднинг (Қора тошнинг) давоми...
1019 ҳижр Ҳижр – Каъбанинг тарнови томонда ярим айлана шаклида паст девор билан ўраб қўйилган жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим» ёки «Ҳижри Исмоил» ҳам давоми...
1018 жигарнинг ортиғи

Жигарнинг ортиғи – жигарга ёпишган бир парча гўшт бўлиб, у жуда лаззатли ва хуштаъм бўлади.

1017 соъат

Соъат – Қиёматнинг номларидан бири.

1015 жуҳфа

Жуҳфа – Макка яқинидаги қишлоқ, у Шом ва Миср аҳли учун мийқот ҳисобланади.

1014 набатийлар Набатийлар – асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat