Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1013 балда

Балда – Маккаи Мукарраманинг номларидан бири.

1012 мулоъана Мулоъана (мубоҳала ҳам дейилади) ‒ ўзаро лаънатлашиш. Бир масала устида тортишиб, ҳар бири ўзининг ҳақ эканини даъво қилиб турган тарафларнинг «Ким ноҳақ бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб давоми...
1011 санъо

Санъо – кўҳна шаҳарлардан бири, қадимдан Яманнинг пойтахти бўлган. Ямома – Араб жазирасидаги қадимий шаҳарлардан бири. У ҳозир Саудия Арабистони ҳудудида, Нажднинг жанубида жойлашган.

1010 ато

Ато – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жамланган ўлжа, садақа, ҳадя ва бошқа нарсалар.

1009 сайд

Сайд – овланган ҳайвон.

1008 қараз

Қараз – майда баргли, ёнғоққа ўхшаш, катта дарахт. Унинг баргидан тайёрланган модда ёрдамида ошланган терилар энг яхши терилар ҳисобланган.

1007 асбағ

Асбағ ‒ қуш тури. Одатда у заиф, кучсиз бўлади.

1005 кудо

Кудо – Қуйи довоннинг чеккасидаги тоғ бўлиб, бу довонни ҳам гоҳида шу ном билан аташган.

1004 кадо

Кадо – Юқори довон чеккасидаги тоғ. Баъзан мазкур довоннинг ўзи ҳам шу ном билан номланган. 

1003 ҳажун

Ҳажун – Байтуллоҳдан тахминан бир ярим мил (2,772 км) узоқликдаги тепалик. 

 

1001 ҳавдаж

Ҳавдаж – аёлларни кўтариб олиб юришга мўлжалланган, саватга ўхшаш мослама, аёллар тахтиравони. У кўпроқ туянинг устига ортилган.

1000 жиърона

Жиърона – Тоифдан Маккага киришда жойлашган шаҳар бўлиб, у билан Макка оралиги 6–7 мил келади. У умра учун мийқот ҳисобланган. 

999 шажара

Шажара – Мадина-Макка йўлидаги жой номи.

998 батҳо Батҳо – водийдаги майда тошли кенг  давоми...
997 икки шаҳар

Икки шаҳар – Ироқдаги Куфа ва Басра. Иккаласига ҳам халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида асос солинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat