Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
959 тоғут

«Тоғут» сўзининг маъноси «жуда ҳаддидан ошувчи» бўлиб, истилоҳда Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарсани англатади. Баъзи уламолар тоғутни шайтон ҳам дейишган («Қомус»дан). 

955 нахла

Нахла – Макка билан Тоиф ўртасидаги жой номи.

954 тиҳома

Тиҳома – Арабистон яриморолининг Қизил денгизга туташ жойлари шундай номланади. Тиҳома денгиз соҳили бўйлаб Янбуъдан Нажронгача чўзилган текисликлардан иборат.

951 иймон «Иймон»нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» давоми...
950 муфассал «Муфассал» – Қуръони каримнинг Ҳужурот сурасидан бошлаб то охиригача бўлган сураларнинг умумий номи. Уларнинг ўзлари ҳам, оятлари ҳам қисқа-қисқа бўлгани учун шундай номланган. «Муфассал» давоми...
949 хунаса

Хунаса – хотинчалиш ёки ҳам эркак, ҳам аёллик сифати бўлган кимса. Хунасанинг имомлиги макруҳ саналади.

948 абтоҳ

Абтоҳ – Макка ҳудудига киришдаги жой номи. У Батҳо ёки Муҳассаб деб ҳам аталади. 

946 фазилат

Фазилат – бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар «фазила» сўзини жаннатдаги бир мақом ҳам дейишган.

945 васила Васила – жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига давоми...
944 бурғу

Бурғу – ичи шох шаклида кенгайиб борувчи пуфлаб чалинадиган асбоб.

943 мугуз

Мугуз – ҳайвон шохи.

942 бақиъ

Бақиъ – олдин дарахтзор бўлиб, дарахтлари кесилгач, уларнинг тўнка ва илдизлари қолган кенг майдон

941 бутҳон

Бутҳон – Мадинадаги водийлардан бирининг номи.

940 зу туво

Зу Туво – Макка яқинидаги водий.

939 сафровот

Сафровот – Марруз-заҳрондан кейин келадиган водийлар ёки тоғликлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat