# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
977 | навъ | Навъ – қадимий Шарқ тақвимига кўра, маълум юлдузларнинг ҳар 13 кунда бири чиққанда бошқасининг ботишидир. Бу алмашув бир йилда 28 марта содир бўлади. Жоҳилият кишилари ёмғир ёғишини ўша юлдузларнинг чиқиши ёки давоми... |
976 | салъ | Салъ – Мадинаи Мунавварадаги машҳур тоғ, Масжиди Набавийнинг шарқий томонида, тақрибан 500 м. узоқликда жойлашган. |
975 | маконат | Маконат – мартаба, мавқеъ, обрў-эътиборга эга бўлиш, бировнинг қалбидан ўрин олиш, меҳрини қозониш. Бу ерда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ўзининг Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларидаги маконатларини давоми... |
973 | мусинна | Мусинна – қурбонлик қилишга яроқли ҳайвон. Беш ёшли туя, икки ёшли қорамол, бир ёшли қўй-эчки «мусинна» дейилади. |
972 | жазаъа | Жазаъа – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, олти ойлик қўй-эчки. Бу воқеада жазаъа деганда бир ёшлик улоқ назарда тутилган. |
971 | дебож | Дебож – нафис ипак мато. |
970 | жубба | Жубба – ипак, жун ва бошқа матолардан тикилган қимматбаҳо, узун устки кийим. |
969 | истаброқ | Истаброқ – қалин ипак мато. |
968 | лағв | Лағв – беҳуда, бефойда гап-сўз ва хатти-ҳаракатлар. |
967 | айла | Айла – Мадина билан Миср ўртасида, Шом йўлида, Қулзум (Қизил денгиз) соҳилида жойлашган шаҳар. |
966 | водил-қуро | Водил-қуро – Мадина билан Шом ўртасидаги маълум жой. |
965 | жувосо | Жувосо – Баҳрайн қишлоқларидан бири бўлиб, кейинчалик шаҳарга айланиб кетган. |
963 | вафд | Вафд – ҳурматли тарафнинг ҳузурига келган меҳмонлар, делегация. |
961 | мақъад | Мақъад – орқа тараф, думба. |
960 | саъдон | Саъдон – тиканли ўсимлик бўлиб, туянинг севимли емиши ҳисобланади. |