# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
996 | саробурда | Саробурда – чодирнинг атрофини ўраб турадиган қурилма. Унинг эшиги бўлиб, чодирга у орқали кирилади. У асосан подшоҳлар, саркардалар ва зодагонларда бўлган. |
995 | ақит | Ақит – сутни қуритиб тайёрланадиган егулик. |
994 | рикоз | Рикоз – дафина ва хазина. |
992 | тоба | Тоба – яхши, олийжаноб, ёқимли. Набий алайҳиссалом Мадинани шундай деб ҳам номлаганлар |
991 | тай тоғи | Тай тоғи – Мадина билан Шом ўртасида, денгиз бўйида жойлашган тоғ. |
988 | қодисия | Қодисия - Кўфадан 15 мил масофада жойлашган шаҳар. |
987 | мусла | Мусла – маййитнинг жасадини қиймалаш, аъзоларини кесиб, пажмурда қилиш. |
986 | эн кийим | Эн кийим – тикилмаган, чойшабсимон оддий мато. |
985 | саҳул | Саҳул – Ямандаги мато тўқишда, кийим бўяш ва оҳорлашда машҳур бўлган ўлка. |
984 | кофур | Кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, уни сувга қўшиб маййитни ювишга ишлатилади. Бунда жасад тез қотади ва тез айнимайди, хушбўйлигида эса инсон ва фаришталарнинг икроми давоми... |
983 | ҳанут | Ҳанут – фақат маййит учун ишлатиладиган маълум хушбўйлик. |
982 | сидр | Сидр – Арабистонда ўсадиган бутасимон дарахт. |
981 | бурда | Бурда – асосан пахтадан тайёрланган матодан тикилган устки кийим. Кўпинча барида ҳошияси ҳам бўлади. Ҳибара – Ямандан келтириладиган пахталик ёки зайтун поясидан тўқиладиган устки кийим, кўпроқ зангори рангда давоми... |
980 | сунҳ | Сунҳ – Мадинаи Мунавваранинг чекка жойларидан бири. У билан Масжиди Набавийнинг ораси бир мил (1848 метр) бўлган. |
979 | истабрақ | Истабрақ – қалин ипак мато. |