Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
405 музораба ширкати Бунда раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса, қилган меҳнатидан давоми...
404 зиммадорлик ширкати Моли ҳам, иши ҳам йўқ шахслар шерик бўлиб баробар нарсани насияга олиб, ўшани ишлатиб тушган фойдасини бўлиб олиш билан шуғулланади.
403 муфоваза ширкати Тенгдошлик ширкати. Бундоқ ширкатда шерикларнинг раъсулмолдаги ҳиссаси ҳам, ширкатдаги иши ҳам ва фойдадаги улуш ҳам тенг бўлади.
402 абдон ширкати Бу хилдаги ширкатда ҳар ким ўз ҳиссаси билан иштирок этади. Бировнинг ҳиссаси кўп, бошқаники оз бўлиши мумкин. Биров ширкат ишида масъул, бошқаси масъул эмас бўлиши ҳам мумкин. Кўпроқ тарқаладиган ширкат ҳам шу.
401 ширкат «Шарикат» ёки «ширкат» луғатда «аралашиб кетиш» маъносини англатади. Шариатда эса, ширкат раъсулмол ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақддан иборатдир. Ширкат муомаласи Қуръони Каримда ҳам зикр давоми...
400 ваколат «Ваколат» сўзи «муҳофаза қилиш» маъносини билдиради. «Ваколат» «вакил», «намоянда қилмоқ» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса: Ваколат тасарруф қилишни бошқага топширишдир. Яъни, бир кишининг бошқа бир давоми...
399 ҳавола «Ҳавола» деб нарсани бир жойдан бошқа жойга нақл қилишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса: «Ҳавола» қарзни бошқага исбот қилиш ва ундан сўнг нақл қилувчи зиммасида қарз қолмаслигидир. Бир киши бошқасидан қарз. давоми...
398 кафолат Кафолат сўзи араб тилида «қўшиш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса: Кафолат ҳақни талаб қилишда бир зиммага иккинчисини қўшишдир. Қарзда эмас. Ана ўшаниси тўғрироқ. Бир одамнинг иккинчисида ҳақи бор. У ўз давоми...
397 раҳн Гаров араб тилида «раҳн» дейилади ва бир нарсани қандай бўлса ҳам бир сабабга кўра ушлаб қолишга айтилади. Шариат истилоҳида эса: Гаров арзигулик молни ундан олиб қолиш мумкин бўлиши учун зиммадаги тўловга ўхшаш давоми...
396 мислий нарх «Мислий нарх» деганда пул эмас, буғдой ёки шунга ўхшаш нарсаларга сотиш тушунилади.
395 ғасб «Fасб» сўзи луғатда бир нарсани зулм ила куч ишлатиб тортиб олишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса: Арзигулик ва муҳтарам молни эгасининг рухсатисиз унинг қўлидан очиқ-ойдин тортиб олишга ғасб дейилади. Fасбнинг давоми...
394 вадийъа «Вадийъа» сўзи луғатда «тарк қилиш», «қолдириш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса: У, сақлаш учун қолдирилган омонатдир. Вадийъа шариат ҳукмида мандуб иш.
393 ория «Ория»–луғатда «кетиб келди» деганидир. Шариатда эса: Нафни эвазсиз мулк қилиб беришдир. Орияда нарсани вақтинча фойдаланиш учун берилади. Мисол учун, бой одам камбағал кишига: «Ушбу дарахтни сенга бир йилга давоми...
392 хос ишчи «Хос ишчи» ойликка меҳнат қиладиган шахс бўлади. Ой давомида иш берувчи унга иш топиб бера олмаса ҳам ойлигини бериши керак.
391 муштарак иш бажарувчи «Муштарак иш бажарувчи» деганда фақат бир кишига боғланиб қолмаган ишчи ёки ҳунарманд кўзда тутилади. Тикувчи, бўёқчи ва шуларга ўхшашлар.
Топ рейтинг www.uz Openstat