# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
437 | Ҳадд | Ҳадд - ("тўхтатиш", "чора кўриш") - Қуръон ва суннага кўра, одоб-ахлоқ ва жамоат тартибига доир жиноятлари учун бериладиган жазолар: куфр, бузуқилиқ, сохта гувохлик, туҳмат қилиш, ичкиликбозлик, ичириб маст давоми... |
436 | шоҳидлик | «Шоҳидлик» бизда «гувоҳлик» деб ҳам аталади. Бу сўзнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг айни ўзини кўриб ёки билиб туриб хабарини айтишни англатади. Тахмин ва чамалашнинг тескариси бўлади. Шариат истилоҳида давоми... |
433 | қозилик | Қозилик арабчада «Қазо» дейилади ва бир ишни «битириш» маъносини англатади. Бизда «ҳукм чиқариш» маъносида ҳам ишлатилади. Шариат истилоҳида эса, ҳукмларни лозим тутиш, хусуматларни ажрим қилиш ва низоларни кесишга давоми... |
432 | бундуқа | «Бундуқа» лой ёки бошқа нарсадан думалоқ қилиб қилиб ясалган, ўқ ўрнига отиладиган оғир нарса. |
431 | меъроз | «Меъроз»–уч тарафи ўткир қилинган кичик ов найзаси. |
430 | харқо | Қулоғи белги учун йиртилган ҳайвон. |
429 | шарқо | Қулоғи ёрилган ҳайвон. |
428 | мудобара | Қулоғининг учи кесилган ҳайвон. |
427 | муқобала | Қулоғининг бир томони кесилган ҳайвон. |
426 | қурбонлик | «Қурбонлик» қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида «қурбонлик» «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича, давоми... |
425 | забҳ | Бўйни қисқа ҳайвонларни бошига яқин жойидан пичоқ солинади ва уни «забҳ» дейилади. |
424 | наҳр | Туя ва унга ўхшаш узун бўйинли ҳайвонлар ўзига хос сўйилиб, уни «наҳр» деб аталади. Наҳр кўкракка яқин жойдан пичоқ солиш билан амалга оширилади. |
423 | тазкия | «Тазкия» ҳалол ҳайвонни сўйишдан олдин «бисмиллаҳи»ни айтишдир. |
422 | фитрат суннатлари | «Фитрат суннатлари» деганда, Аллоҳ таоло юборган ҳақийқий, соф дийнларда барча Расул, Набийлар ва уларнинг умматларига амр қилинган ишлар маъноси билинади. |
421 | эҳтикор | «Эҳтикор» (монополия) сўзи луғтда «ушлаб туриш маъносини билдиради. Шариатда эса, сотиб олинган нарсани сотмай нархни ошириш учун қасдан ушлаб туришга «эҳтикор» деб айтилади. Уламоларимиз халқ оммасининг эҳтиёжи давоми... |