Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
236 мукотаб озод бўлиш учун тўлов тўлашга хожаси билан шартнома тузган қул.
235 садақа Закотнинг бир номи «садақа»дир. Бизда «садақа» сўзи ихтиёрий хайр-эҳсонга нисбатан айтилса ҳам, арабчада закотни билдиради. Закотни «садақа» дейиш, садақа сўзида «тасдиқ» маъноси борлиги учундир. Чунки, ўз молидан давоми...
234 нисобга етган мол Закот берадиган миқдорга етган мол.
233 закот «Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда: «Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир». Энди ушбу давоми...
232 Хавф намози «Хавф намози» деганда мусулмонларнинг душман ҳужумидан хавфда турганларидаги, душман билан уруш ҳолати бўлиб, аскар тортилиб тургандаги намоз тушунилади.
231 шаҳид «Шаҳид» сўзи «шоҳид бўлинган» маъносини билдиради. Яъни, ўлимига шоҳид бўлинган, дегани. Шаҳиднинг ўлимига фаришталарнинг жуда ҳам катта жамоаси ҳозир бўлиб, гувоҳ бўлганидан, уни шаҳид дейилади.
227 муҳтазар Ўлимга юз тутган шахс(вафот этаётган инсон)
226 жаноза «Жаноза»нинг луғатдаги маъноси «сатр»–тўсишдир. Тобутга солинган ўлик «жаноза» дейилади. Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, давоми...
225 ҳибара «Ҳибара» – Яманнинг машҳур кийими.
221 муаззин Азон айтувчи киши.
220 хатиб Хутба қилувчи имом.
218 Завроъ

Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги шу ном билан аталган жой номи. «Завроъ» даги бир уйнинг томида азон айтилар эди.

217 изни ом «Изни ом» дегани жомеъ масжиднинг эшикларини очиб қўйиб, хоҳлаган одамнинг киришига умумий изн берилишидир. Жумъа ўқимоқчи бўлганларни бирор шахс манъ қилмаслигидир.
216 миср «Миср» энг катта масжидига аҳолиси сиғмайдиган аҳоли яшайдиган жойдир. Бу каби истиқомат масканлари авваллари «шаҳар» дейилган. Аммо ҳозирги кичикроқ қишлоқлар ҳам аввалги шаҳарлардан катта бўлиб қолган. Мазкур давоми...
215 жумъа «Жумъа» сўзи арабча сўз бўлиб, «жамлаш» маъносини англатади. Чунки, бу кунда мусулмонлар жамланиб, Жумъа намозини ўқийдилар.
Топ рейтинг www.uz Openstat