# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
65 | кейин келган мужтаҳидлар | Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган. |
63 | амолий китоблар | «Амолий» имлонинг жамъидир. Бунда, мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтиради. Сўнг, олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб боради. Кейин, ёзган давоми... |
51 | таржиҳ | Бир нарсадан бошқасининг устунлигини аниқлаш. |
24 | идда | Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёлнинг, бошқа бировга никоҳланишидан олдин маълум муддат кутиши. |
23 | хиёр | бир киши бирор нарсани сотиб олса, ўзаро келишувга биноан, маълум муддатда савдодан айниб, сотиб олган нарсани эгасига қайтариб бериш ихтиёри |
21 | фиқҳий мазҳаблар | 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби; |
20 | расмий фиқҳий мазҳаблар | 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби; |
19 | фиқҳий мазҳаб соҳиблари | Моликий мазҳаб асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳий. Шофеъий мазҳаб асосчиси, Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис. Ҳанбалий мазҳаб асосчиси, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. Ҳанифий мазҳаб давоми... |
17 | қиёс | Қуръони Карим оятлари , Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва ижтиход аҳли бўлган уламоларининг ижмоъларида ҳукми келмаган масалани мазкур манбаъларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага давоми... |
16 | ижмоъ | бир даврнинг ижтиход аҳли бўлган уламоларининг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир, |
15 | фақиҳ | Шариат ҳукмларини дақиқ жойларигача тушунувчи олим. |
14 | фаръий ҳукмлар | луғатда аслийни тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир. |
13 | шаръий далил | Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. |
12 | фиқҳ | Луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади. Шариат истилоҳида эса, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга "фиқҳ" деб аталади. |
11 | кайла | (ҳозирги Миср ўлчов бирлиги) (пуд ёки пут) = 16,5 литр. Оғирлиги = 13,056 кг(= 2 фарақ = 4 маккук = 6 соъ = 12 қист = 16 манн = 24 мудд = 24 катта ҳовуч миқдори = 32 ироқий ратл). |