Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
214 жамъи суврий Ҳанафий мазҳабида намозни жамъ қилиш сафарда шошилиб тургандагина бўлади. Шунингдек, Пешинни охирги вақтига етиб бориб ўқиб, уни ўқиб бўлиши билан вақти кирган Асрни ҳам ўқиб олинган. Шунингдек, Шом ҳам охирги давоми...
213 жамъи таъхир Аср ва Хуфтоннинг вақтида уларга Пешин ва Шомни қўшиб ўқиса ҳам, бўлади. Буни «жамъи таъхир» дейдилар. Аммо Ҳанафий мазҳабида бунга рухсат йўқ.
212 жамъи тақдим Бунда Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини қўшиб, бирин-кетин, бир вақтда ўқиш кўзда тутилгандир. Бошқа мазҳабларда, сафардаги одам Пешин билан Асрни ва Шом билан Хуфтонни жамлаб ўқишига рухсат, дейдилар. давоми...
211 ҳазар Сафарнинг зидди ҳазардир. «Ҳазар» дегани сафармас ҳолат, ҳозир турган ҳолат, деганидир.
210 иқома ватани Иқома ватани–вақтинчалик яшаш макони. Унда мусофирнинг аҳли бўлмайди, ҳамда у бу ерда ўн беш кун ва ундан кўп яшашни ният қилган бўлади.
209 ватани аслий «Ватани аслий» –«аслий ватан» деганда туғилиб ўсган ва умрининг охиригача яшашни ният қилган ёки ўзига ватан тутиб, умрининг охиригача ўша ерда яшашни ният қилган юрт англанади. Бунда мазкур ерда оила қуриши шарт давоми...
208 дорул ҳарб Уруш диёри.
207 фарсах 5544 метр.
206 барид «Барид» масофа бирлиги бўлиб, луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари от ила юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан давоми...
205 сафар «Сафар» луғатда масофани кесиб ўтиш маъносини англатади. Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган.
204 намозни қаср ўқиш Сафарда тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқиш тушунилади.
203 сажда оятлари 1. «Аъроф» охиридаги икки юз олтинчи оят. 2. «Раъд»даги ўн бешинчи оят. 3. «Наҳл»даги қирқ тўққизинчи оят. 4. «Бани Исроил»(«Исро»)даги бир юз тўққизинчи оят. 5. «Марям»даги эллик саккизинчи оят. 6. « Ҳаж»нинг биринчиси, давоми...
202 тиловат саждаси Қуръони Каримдаги сажда оятларини тиловат қилинганда сажда қилиш
201 масбуқ Намоз бошлангандан кейин келиб қўшилган одамни «масбуқ» дейилади.
200 саҳв саждаси «Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносидадир. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам Ислом дийни енгиллик дийни эканлиги, Аллоҳ таоло давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat