# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1395 | масжид | сажда қилинадиган, намоз ўқиладиган жой, ибодатхона. |
1394 | марсия | инсон вафот этганда унинг яхшиликларини эслаб айтиладиган шеър. |
1393 | мантиқ | балоғат илми, фасоҳат билан сўзлаш. |
1392 | мансух | бекор қилинган; ўчирилган. Аввалги ҳукмнинг кейингиси билан бекор қилиниши. Қуръоннинг айрим оятларини билан айрим оятларининг, баъзи ҳадислар билан баъзи ҳадисларнинг амалдан қолиши. Шу каби оят ва ҳадис давоми... |
1391 | мандуб | тавсия этилган, лозим топилган. |
1390 | макруҳ | рад этилган, қораланган, номақбул. Шариат ҳукмларидан бири, жазога сабаб бўлмайдиган, аммо ислом қонун ва меъёрларига уйғун келмайдиган номақбул ҳисобланган амал. Шариатда ҳаромдан бироз енгил ҳисобланган амал. |
1389 | мақомат | даража, поғона, мартаба. |
1388 | мазҳаб | йўналиш, оқим, йўл, таълимот. Исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. |
1387 | мазлум | зулм кўрган. |
1386 | мажусий | қуёш ёки оловга сиғинувчи одам. |
1385 | мажнун | жинни, девона, савдойи. |
1384 | мажлис | ўтириш жойи; кенгаш, йиғилиш, илмий баҳс-мунозара ёки диний дарслар ўтказиладиган йиғин. |
1383 | мадраса | дарс ўқитиладиган жой, дарсхона, диний ўқув юрти. |
1382 | мавъиза | маъруза. |
1381 | мавҳум | номаълум, ноаниқ. |