Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1380 мавлоно

бизнинг жаноб, бизнинг хўжайин.

1379 мавлолари

раҳнамо, ҳомий, жаноб; бир шахсни ёки унинг ота-боболаридан бирини бирор киши қулликдан озод қилса, озод қилувчига ҳам озод қилинганга ҳам “мавло” дейилади.

1378 мавқуф

саҳобийга изофа берилган сўз, феъл ёки тақрир.

1377 мавзуъ

тўқилган ҳадис, ёлғон ҳадис, сунъий равишда келтирилган ва ҳадисга нисбат берилган хабар.

1376 лавҳул маҳфуз

муҳофаза қилинган лавҳ. Аллоҳ инсониятнинг тақдирларини ёзган улкан китоб.

1375 куфр

имонсизлик, имоннинг зидди; сатр, тўсмоқ; инкор этмоқ.

1374 кубро

катта, йирик, улкан, азим, улуғ.

1373 коҳин

ғойибдан хабар берувчи, фолбин, башоратгўй.

1372 кофир

Ислом динини эътироф этмаган, Аллоҳга ишонмаган,  ҳақиқатни била туриб имон келтирмаган, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол деб даъво қилган, оғир гуноҳ ишларни қилган шахс.

1371 котиб

ёзувчи, мирза, амалдор.

1370 кибр

мағрурлик, такаббурлик, ўзини катта тутиш, ғурурланиш, ўзига бино қўйиш.

1369 каъба

Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси, Аллоҳнинг уйи.

1368 каффорат

қилинган гуноҳ учун эваз тўлаш ёки гуноҳ кечирилиши учун бериладиган маблағ.

1367 кафан

дафн олдидан марҳумнинг жасади ўраладиган оқ мато.

1366 касра

араб ҳарфларининг пастига қўйиладиган ҳаракат. “И” товуши билан ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat