# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1365 | карромийлар | 9–13 асрларда Бағдодда тарқалган илоҳиёт оқими. Асосчиси – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карром (806–869). |
1364 | каромат | каромат, икром қилиниш, юқорилик, шараф. Ақлни лол қолдирадиган ғайритабиий ҳодисалар. |
1363 | калом илми | Аллоҳнинг ёлғизлиги ҳақида баҳс юритиладиган илм. |
1362 | калом аҳли | ақида илми билан шуғулланадиган кишилар. |
1361 | калом | равон нутқ, жумла, гап, сўз. Ақида илми. |
1360 | калимаи шаҳодат | гувоҳлик калимаси. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига иқрор бўлиш. |
1359 | калима | сўз, жумла, ибора, қисқа гап, гап бўлаклари. |
1358 | кавсар | жаннатдаги ажиб бир дарё ёки ҳовузнинг номи. |
1357 | кабира | катта, йирик, улкан. Катта ва оғир гуноҳ. |
1356 | ишқор | ўсимлик тури. |
1355 | ихтилоф | ҳар хиллик, тафовут; қарама қаршилик, келишмовчилик, қарама-қарши ҳолат, зиддият, низо, бир-бирига зид фикрлар. |
1354 | ифтор | оғиз очиш, рўзани очиш, рўзадор кишининг кун ботганда бирор нарса еб оғзини очиши. |
1353 | истиғфор | Аллоҳдан гуноҳни кечиришни, афв этишни сўраш. |
1352 | истиво масаласиақидавий масала; эгалик қилиш, олий бўлиш. | ақидавий масала; эгалик қилиш, олий бўлиш. |
1351 | исрофил | сур чалишга вакил қилинган фариштанинг номи. |