Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1350 иснод

суяниш; тиргак, далил, асос; ҳадиснинг таркибий қисми; ҳадисларни ровийлари билан келтириш, ровийлар силсиласи; ҳадисларни ривоят қилган ровийларнинг кетма-кет занжири.

1349 ислоҳ

тузатиш, тўғрилаш.

1348 ислом

бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш. Аллоҳ томонидан юборилган сўнгги дин.

1347 ирим

ғайритабиий ҳодисаларнинг кишиларга таъсир қилишига ишониб, бирор ният билан қилинадиган одат, хатти-ҳаракат.

1346 иншааллоҳ

Худо хоҳласа.

1345 инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

“Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз”.

1344 инжил

Исо алайҳиссаломга нозил қилинган илоҳий китоб.

1342 илҳом

кўнгилга солиш; Аллоҳ томонидан солиҳлар қалбида пайдо этилган фикр.

1341 иллат

нуқсон, камчилик, айб.

1340 илал

ҳадисга зарар етказувчи сабаблар.

1339 иқтидо

эргашиш

1338 иқомат

фарз намозларидан олдин айтиладиган такбир.

1337 иқоб

азоб, жазо.

1336 ижтиҳод

ғайрат қилиш, интилиш; фақиҳ томонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун барча билим ва тоқатини ишга солиш. Исломда янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал этишнинг ўзига хос усули.

1335 ижозат хати

рухсат, гувоҳлик хати. Мурид ёки дарвешга шайх томонидан топшириладиган малака иршоди.

Топ рейтинг www.uz Openstat