Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1319 завол

кетиш, йўқолиш, беҳуда, абас.

1318 забур

Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган илоҳий китоб.

1317 жуз

битта мавзуга оид ҳадислар тўпланган сайланма.

1316 жувонмарг

ёш ҳолатда вафот этиш.

1315 жоҳилият

араб тарихининг исломдан олдинги, диний-маърифий ўзгаришлардан холи даври.

1314 жомеъ масжид

беш вақт намоздан ташқари, жумъа, таровеҳ, жаноза ва ҳайит намозлари ўқиладиган масжид.

1313 жойнамоз

намоз ўқиладиган тўшама, гилам.

1312 жоиз

ижозат берилган, йўл берилган, рухсат этилган, мумкин.

1311 жимоъ

эр-хотиннинг қовушмоғи, жинсий алоқа.

1310 жаҳрий

ошкора, бошқалар эшитадиган оҳангда, эшиттириб.

1309 жаҳмий

Жаҳм ибн Сафвоннинг (?–745) издошлари. Улар Қуръоннинг яратилганлиги ғоясини биринчи бўлиб айтган оқим аъзолари.

1308 жаҳаннам

дўзах, нор, жаҳим, сақар, тамуғ. Дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой.

1307 жасад

тана, гавда, жусса, мурда, ўлик, бадан.

1306 жарҳ-таъдил

ҳадис ровийлари ҳақида ижобий ёки салбий фикр  билдириш илми.

1305 жаннат

боғ, бўстон, учмоҳ; беҳишт. Тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой.

Топ рейтинг www.uz Openstat